https://sputniknews.uz/20210519/ozbekiston-delegatsiyasi-qozonga-tashrif-buyurdi-18797738.html
Ўзбекистон делегацияси Қозонга ташриф буюрди
Ўзбекистон делегацияси Қозонга ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимлари ҳамда уй-жой қурилиш вазирларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қозонга ташриф буюрди. 19.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-19T11:05+0500
2021-05-19T11:05+0500
2021-05-19T12:03+0500
жамият
қозон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/13/18797943_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_9e93701ab80dfae4f5cd49f0b417e0b4.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Май ойининг 17-18 саналарида Ўзбекистон делегациясининг Қозон шаҳрига ташрифи бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Делегация таркибида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилар бор эди. Ташриф доирасида меҳмонлар Татаристон президенти Рустам Минниханов ҳамда Қозон мэри Илсур Метшин билан учрашишди. Учрашувлар доирасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда шаҳарсозлик соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Делегация, шунингдек, ободонлаштириш, жамоат транспорти тизими ҳамда Қозондаги ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан танишди. Хусусан, Горкинско-Ометьевский ўрмон боғини, Татаристон Республикаси Миллий кутубхонасини, "Оқ гуллар" булварини, "Урам" экстремал боғини, "Aрт Cити" уй-жой мажмуасини, Нижний Кабан кўлини Татаристоннинг таълим, спорт ва бошқа объектларни кўздан кечиришди.Ундан ташқари Ўзбекистон вакиллари Қозон шаҳридаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ихтисослаштирилган “ETERNITY” Ай-Ти мактаби фаолияти, у ердаги ўқитиш тизими билан яқиндан танишди. Ушбу мактаб рақамли иқтисодиёт учун салоҳиятли кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган. Тошкент вилоятида ҳам ана шундай мактаблар очиш имконияти муҳокама қилинди. Шунингдек, делегация вакиллари Қозон Федерал Университети раҳбарияти билан учрашишди. Мулоқот чоғида ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртини Тошкент вилоятида очиш, ўқув жараёнларига Татаристонлик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳақида келишилди.
https://sputniknews.uz/20210518/ozbekiston-inson-huquqlari-delegatsiyasi-moskva-migratsiya-markazida-boldi-18791132.html
қозон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/13/18797943_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_86dd37981399404232d32343cb503298.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қозон
Ўзбекистон делегацияси Қозонга ташриф буюрди
11:05 19.05.2021 (янгиланди: 12:03 19.05.2021) Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимлари ҳамда уй-жой қурилиш вазирларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қозонга ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Май ойининг 17-18 саналарида Ўзбекистон делегациясининг Қозон шаҳрига ташрифи бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Делегация таркибида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилар бор эди.
Ташриф доирасида меҳмонлар Татаристон президенти Рустам Минниханов ҳамда Қозон мэри Илсур Метшин билан учрашишди. Учрашувлар доирасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда шаҳарсозлик соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Делегация, шунингдек, ободонлаштириш, жамоат транспорти тизими ҳамда Қозондаги ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан танишди. Хусусан, Горкинско-Ометьевский ўрмон боғини, Татаристон Республикаси Миллий кутубхонасини, "Оқ гуллар" булварини, "Урам" экстремал боғини, "Aрт Cити" уй-жой мажмуасини, Нижний Кабан кўлини Татаристоннинг таълим, спорт ва бошқа объектларни кўздан кечиришди.
Ундан ташқари Ўзбекистон вакиллари Қозон шаҳридаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ихтисослаштирилган “ETERNITY” Ай-Ти мактаби фаолияти, у ердаги ўқитиш тизими билан яқиндан танишди. Ушбу мактаб рақамли иқтисодиёт учун салоҳиятли кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган. Тошкент вилоятида ҳам ана шундай мактаблар очиш имконияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация вакиллари Қозон Федерал Университети раҳбарияти билан учрашишди. Мулоқот чоғида ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртини Тошкент вилоятида очиш, ўқув жараёнларига Татаристонлик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳақида келишилди.