Америка бизнинг ёндашувни билади: барқарорлик ва қуроллар масаласи муҳокама қилиниши шарт

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Oбуна бўлиш
Лавровнинг ва Энтони Блинкен билан Рейкьявикда бўлиб ўтадиган илк учрашуви учун Москва АҚШ Давлат Департаменти учун нималар тайёрламоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik, Ксения Мельникова. Рейкьявикда АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари икки давлат орасидаги низоларга қармасдан, манфаатлари туташувчи нуқталарни аниқлаши керак. Бугунги вазиятда Москва ва Вашингтон ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган қандай йўналишлар бор.

35 йил ўтиб

“Стратгик барқарорликка таъсир қиладиган ҳамма нарса – ядровий ва ноядровий қуроллар, ҳужум ва ҳимоя воситаларининг барчаси – музокаралар столида бўлиши керак. Америкаликлар бизнинг ёндашувни билади”, - деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Энтони Блинкен билан учрашувдан бир неча кун олдин.
Россия ТИВ раҳбари америкалик ҳамкасабаси билан “профессионал суҳбат” қилишга умид билдирмоқда. Хусусан, Лавров АҚШнинг Россияга, Россия манфаатларига алоқадор бўлган муаммолар борасида АҚШ позициясига аниқлик киритилишига умид билдирди.
Исландияда бўлиб ўтадиган Арктик кенгашда 19 май куни бўлиб ўтадиган учрашув Лавров ва Блинкен учун илк учрашув бўлади. Расмий учрашувдан ташқари дипломатлар юзма-юз учрашиш эҳтимоли ҳам бор.
Топливные резервуары компании Colonial Pipeline в аэропорту города Шарлотт, США бензин компанияси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Эксперт: АҚШ киберхавфсизлик музокараларида иштирок этиши - бу Россия муваффақияти
Маълумот учун, Рейкьявик — ўзига хос рамзли жойдир. Айнан ушбу жойда 35 йил олдин Совет Иттфоқи раҳбари Михаил Горбачев Рональд Рейган билан учрашган эди.
Москванинг ҳам Вашингтоннинг ҳам бир бирига даъволари кўплиги туфайли бўлажак суҳбат жиддий оҳангларда бўлиб ўтиши кутилмоқда. АҚШ янги президенти Жо Байден илк матбуот анжуманида Владимир Путинни “қотил” деб атаганидан сўнг икки давлат муносабатлари энг паст нуқтага тушган эди. Шундан сўнг Москва АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновни чақириб олган эди. Унинг Вашингтонга қачон қайтиши ҳозирча номаълум.
Россия ТИВи АҚШнинг бундай сиёсатини боши берк кўчага кириб қолган ва “маъносиз” деб атаган эди. Ундан сўнг АҚШ 10 нафар россиялик дипломатларни чиқариб юборган эди. Ўшанда Блинкен “Россия агрессив сиёсатини давом эттирса бунинг салбий оқибатлари бўлиши мумкин” деб АҚШ президентининг сўзларини келтирган эди.
Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Америкалик дипломатлар "Спутник V" вакцинаси билан эмлашни сўрашди
Оқ уй маъмурияти Россия-Украина чегарасидаги вазиятдан хавтирга тушиб “У ерда 2014 йилдан буён ҳеч қаерда тўпланмаган миқдорда Россия қўшинлари жамланган”, - деган эди NBC телеканалига.
Тахминан ўша вақтларда Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар киритган эди. Улар кенг кўламли бўлмасада, лекин сезиларли бўлди. Америкалик инвесторларга Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва Миллий фаровонлик фонди облигацияларини сотиб олиш таъқиқланди. Ундан ташқари 6та технологик компаниялар ва бир неча фуқаролар ҳам турли баҳоналар билан АҚШ санкциялари остида қолишди.
Икки томон ҳамкорлигини тасдиқловчи сўнгги шартнома – Очиқ осмон остидаги шартнома ҳам бкор қилинди. АҚШ ундан ноябрь ойида чиққан эди, Россия эса – кейинроқ.

Учрашув умидлари

Учрашув доирасида ўзаро умумий нуқталарини топиш эҳтимоли ҳали ҳам бор. Америка ташаббуси билан ташкил қилинган Путин ва Байден учрашуви арафасида ана шундай нуқталар сони тобора ошиб бормоқда. Саммит, Эҳтимол, Европанинг бирор давлатла бўлиб ўтади, лекин унинг вақти ва манизла ҳозирча аниқ эмас.
“Асосий масала - ушбу олий даражадаги учрашувни қандай тайёрлашда. Россия ва АҚШ каби дунё хавфсизлигида глобал жавобгарлик бурчига эга бўлган икки давлатлар сўнгги вақтларда улкан миқдордаги ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабабли ушбу учрашувни тайёрлаш улкан жавобгарликни талаб этади”, - деган эди бу борада Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.
Топливные резервуары компании Colonial Pipeline в аэропорту города Шарлотт, США бензин компанияси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Америкаликларнинг бензинга пули етмаяпти: айбдор руслар
Май ойининг ўрталарида шундоқ ҳам яхши бўлмаган вазият АҚШнинг Colonial Pipeline нефт қувурига хакерлар ҳужумидан сўнг янада негатив тус олди. “Бизнинг разведкамиз ҳозирча Москванинг алоқадорлигини тасдиқловчи далилларга эга эмас, лекин хакерлар фойдаланган зарарли-дастур Россияда жойлашган”, — деб изоҳ берган эди Байден. У ушбу масалани ҳам Путин билан муҳокама қилишни режалаштирганини ҳам айтган эди.
“Бу сафар америкаликларнинг баёноти “анча юмшоқ” эштилди. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг Россия билан ҳамкорлик қилиш истаги борлигини англатади. Лекин икки давлатнинг сиёсий тузимлари турлича бўлгани учун Москва ва Вашингтон “аралашиш” сўзини турлича тушунишади”, - деган эди Россиянинг халқаро ишлар бўйича Кенгаши директори Андрей Кортунов.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Барак Обама ва Владимир Путин ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишган эди. Москва ва Вашингтон ахборот алмашиш учун икки томонлама ҳамкорлик механизмларини яратишган эди. G20 давлатлари учрашувида Трамп Путинга киберхавфсизлик масалалари бўйича икки томонлама экспертлар гуруҳи ташкил қилишни таклиф қилган эди, лекин Вашингтонга қайтганидан сўнг у фикридан қайтди. Шундан сўнг ушбу соҳада икки томонлама ҳамкорлик бутунлай тўхтатилди.

Туташ нуқталар

АҚШнинг янги маъмурияти Россия билан муносабатларда мувозанат сақлашга уринмоқда. Улар бир томондан ўз сайловчиларига Москвани жазолаётганларини намойиш қлишлари керак. Иккинчи томондан эса – алоқаларни бутунлай тўхтатиб қўишнинг иложи йўқ.
“Биз икки томонлама алоқаларни ривожлантиришимиз керак, чунки фақат хавфсизлик ва қурол-аслаҳа соҳаларидаги муносабатлар - боши берк кўчага кириб қолди. Глобал муаммолар борлиги аниқ. Булар пандемия, иқлим, халқаро террорчилик муаммолари. Биз ана шу соҳаларда ҳамкорлик қилишимиз керак. Бир-биримизни мавжуд бўлмаган қоидаларни бузишда айбламасдан, киберхавфсизликни ҳам биргаликда бошқариш керак. Ундан ташқари ҳудудий муаммолар ҳам бор", — дейди Шимолий Америка изланишлар маркази раҳбари (ИМЭМО РАН) Виктория Журавлева.
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
АҚШ Афғонистондаги базаларини Марказий Осиё мамлакатларига кўчиришга умид қилмоқда
Ҳудудий муаммоларни ҳал қилишда Россия ва АҚШ манфаатлари тўқнашмасада , улар бир бири билан туташлиги аниқ. Лавров ва Блинкен АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилишлари аниқ, - дейди Андрей Кортунов.
АҚШ Афғонистондан ғалаба билан кетаётгани йўқ. Толибон бир кун ҳукуматни қўлга киритириши аниқ. Ушбу вазиятда Россия АҚШнинг обрўйини сақлаб қолишда ёрдам бериши мумкин.
Янаб бир масала – Сурия. Бу ерда қарама-қаршиликлар кўп бўлса-да, АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўзаро тўқнашувларини олдини олиш мумкин. Айниқса учувчиларнинг” – дейди мутахассис.
Ҳозир Россия ва АҚШ ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалар нисбатан кам бўлса-да, ядровий чеклаб туриш ва стратегик барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро мулоқот давом этмоқда, - дейди ИМЭМО РАН илмий ходими Илья Крамник.
Россия Арктик кенгашда келажак икки йилда расман раис бўлади. Бу соҳада эса Америка билан, техник муаммоларга қарамасдан, мулоқот тўхтовсиз давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0