https://sputniknews.uz/20210518/toshkentda-bachadon-boyni-rakiga-skrining-tekshiruvlari-davom-etmoqda-18786720.html
Тошкентда бачадон бўйни ракига скрининг текширувлари давом этмоқда
Тошкентда бачадон бўйни ракига скрининг текширувлари давом этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР (бачадон бўйни раки)га бепул текширилмоқда. 18.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-18T18:09+0500
2021-05-18T18:09+0500
2021-05-18T19:37+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/19/15478124_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_2c9a3c7ff978a038d14cbc9c6f1db9bc.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Масалан, Европа Иттифоқида ҳар йили 3,5 миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Онкологик хасталиклар ичида энг кўп учрайдигани сут бези саратонидир. Кейинги ўринларда меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони туради.Бачадон бўйни саратони – бу 100 фоиз олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллигидир. Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади.Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади. Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади. Одам папиллома вирусини эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камаяди. Шу мақсадда 8 апрелдан Вирусология ИТИ ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман кўп тармоқли поликлиникаси, Юнусобод туман кўп тармоқли поликлиникаси ва 1- ва 2-сонли марказий клиник-диагностик поликлиникаларида ББСга скрининг текширувлари бошланди. Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР (бачадон бўйни раки)га бепул текширилмоқда.Ҳозирги кунда скрининг жараёни давом этмоқда. 1000 яқин 30 ёшдан-49 ёшгача бўлган аёллар ББ ракига текширилди ва текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олинмоқда.
https://sputniknews.uz/20210518/koronavirus-ayrim-viloyatlarda-kunlik-holatlar-aniqlanmadi-2-kishi-vafot-etdi-18777531.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/19/15478124_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_368a99a504e451e1e4d804fc56e0e688.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент
жамият, ўзбекистон, тошкент
Тошкентда бачадон бўйни ракига скрининг текширувлари давом этмоқда
18:09 18.05.2021 (янгиланди: 19:37 18.05.2021) Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР (бачадон бўйни раки)га бепул текширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Масалан, Европа Иттифоқида ҳар йили 3,5 миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Онкологик хасталиклар ичида энг кўп учрайдигани сут бези саратонидир. Кейинги ўринларда меъда, ўпка ва бачадон бўйни саратони туради.
Бачадон бўйни саратони – бу 100 фоиз олдини олиш мумкин бўлган ягона саратон касаллигидир. Касалликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади.
Саратон касаллигидан олдин эса саратон олди ҳолатлар кузатилади. Агар касаллик эрта аниқланса даволаш учун зарур бўлган вақт етарли бўлади. Одам папиллома вирусини эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бачадон бўйни саратони билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камаяди.
Шу мақсадда 8 апрелдан Вирусология ИТИ ва Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман кўп тармоқли поликлиникаси, Юнусобод туман кўп тармоқли поликлиникаси ва 1- ва 2-сонли марказий клиник-диагностик поликлиникаларида ББСга скрининг текширувлари бошланди. Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР (бачадон бўйни раки)га бепул текширилмоқда.
Ҳозирги кунда скрининг жараёни давом этмоқда. 1000 яқин 30 ёшдан-49 ёшгача бўлган аёллар ББ ракига текширилди ва текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олинмоқда.