Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ташқи савдо айланмаси ошди

© Пресс-служба президента РТВыставка сельхозпродукции в Согдийской области
Выставка сельхозпродукции в Согдийской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Завкизода Ўзбекистон Тожикистоннинг асосий стратегик шерикларидан бири эканлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги раҳбари Завки Завкизода Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан музокаралар ўтказди.
Учрашув савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг 8-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Завкизода Ўзбекистон Тожикистоннинг асосий стратегик шерикларидан бири деб айтди.
Премьер-министры Узбекистана и Таджикистана Абдулла Арипов и Кохир Расулзода  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Ўзбекистон ва Тожикистон савдо айланмасини қандай қилиб 1 млрд долларга етказмоқчи
Вазирнинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 104 миллион доллардан ошди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 23,1 миллион долларга кўп.
Музокаралар давомида томонлар асосий эътиборни савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларга қаратишга келишиб олдилар, шунингдек, Тожикистоннинг эркин иқтисодий зоналарида қўшма корхоналар қуришни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида вазирлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Янгиликлар лентаси
0