Сўров: 10 фоиздан зиёд фуқаро оилада эр хотинига куч ишлатиши мумкин деб ҳисоблайди

CC0 / Unsplash / gbarkz / Силуэт женщины
Силуэт женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Социологик тадқиқот ўзбекистонликларнинг ҳар ўндан бири оилада аёлларга куч ишлатиш мумкин деб ҳисоблашини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази оилавий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказди.
Тадқиқотлар телефон сўрови усули ёрдамида ўтказилган ва унда республиканинг барча ҳудудларида, шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, турли соҳа ва тармоқларда банд бўлган турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари иштирок этишди.
Маруфова Гулнора Махмудовна, первый заместитель министра по делам махалли и семьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2020
Оиладаги зўравонлик, аёллар ҳуқуқи, гендер тенглик: Гулнора Маруфова билан махсус интервью
Сўров натижалари кўрсатганидек, унинг иштирокчиларининг аксарияти эр томонидан хотинга нисбатан жисмоний куч ишлатилишига йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблашади.
Бироқ ўзбекистонликларнинг жамоатчилик фикрида хавотирли тенденция ҳам кузатилади: 10,3% респондентлар айрим ҳолларда куч ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Респондентлар ушбу қисмининг фикрига кўра, аёл ўз хатти-ҳаракати билан эрини куч ишлатишга мажбур қилган ҳолларда жисмоний зўравонлик ҳолатига йўл қўйиш мумкин.
Респондентларнинг фикрича, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш (23,5%), ўзаро тушунмовчилик (22,1%) ва моддий қийинчиликлар (20,6%) аёлга нисбатан жисмоний зўравонлик намоён бўлишининг сабаблари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0