Асадов Фаластин-Исроил муаммоси ҳақида тўхталди

© AP Photo / Mahmud HamsВВС Израиля уничтожили высотку в Газе, в которой находились офисы американского информагентства Associated Press и катарского телеканала Al Jazeera
ВВС Израиля уничтожили высотку в Газе, в которой находились офисы американского информагентства Associated Press и катарского телеканала Al Jazeera - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни кескин тус олишидан албатта жуда ҳавотирда – Асадов.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказилган брифингда Шарқий Қуддусдаги вазият ҳақида тўхталди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни кескин тус олишидан жуда ҳавотирда.

Томонларни зўравонликка чек қўйиш, қон тўкилишини дарҳол тўхтатиш ва бу борада бор имкониятларни сафарбар этиш керак деб ўйлаймиз. Бундан ташқари, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги қолган бошқа муқаддас қадамжоларнинг даҳлсизлиги - статус-кво бўлган ҳолга қайтиш керак ва тикланиш керак, деб биламиз

Пресс-секретарь  президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон
Шерзод Асадов
Ўзбекистон президенти матбуот котиби
Асадовга кўра, Фаластин-Исроил муаммоси халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида ҳал этилиши лозим.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!
"Умуман олганда, Фаластин-Исроил муаммоси халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида, хусусан БМТнинг тегишли резолюциялари ва биз кўп йиллардан бўён шуни қўллаб-келаётган тамойил бўлмиш “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ечилиши керак деб ўйлаймиз”, - деди президент матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори чегарасидаги вазият кескин кескинлашди. 12 май тонгида Хамас ҳаракати Исроил ҳудудига мингдан ортиқ ракета учирди. Тел-Авив Ғазо секторига зарба беришда давом этмоқда.
Шу вақт ичида Фаластиннинг Ғазо секторидан Исроил томон 3 мингдан ортиқ ракета отди. Исроил эса Ғазо томон 1,5 мингдан ортиқ ракета отди.
Исроилда 10 киши вафот этди, 50 га яқин киши жиддий яраланди. Фаластинда 192 киши ҳалок бўлди, улардан 58 нафар бола.
Янгиликлар лентаси
0