https://sputniknews.uz/20210516/peterburgda-ommaviy-mushtlashuvdan-song-olti-nafar-migrant-qolga-olindi-18751386.html
Петербургда оммавий муштлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди
Петербургда оммавий муштлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳри Приморск туманидаги мушлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 16.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-16T15:55+0500
2021-05-16T15:55+0500
2021-06-13T17:41+0500
россия
мигрантлар
санкт-петербург
оммавий муштлашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1287/23/12872304_445:55:2961:1470_1920x0_80_0_0_b7ecbae7701a7460c4b201d1648b1955.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳри Приморск туманидаги мушлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.Маълум қилинишича, муштлашув 14 май куни кечқурун Репишев ва Вербная кўчалари чорраҳасида рўй берган. Ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритиш учун полиция бўлимига 45 киши олиб келинган. Ўша куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жабрланувчи, автобус бекатида дўппосланган 33 ёшли мигрант шикоят аризаси билан мурожаат қилган.Натижада Вербная кўчасидаги уйлардан бирида полиция ходимлари Марказий Осиёдан бўлган 6 нафар мигрантни қўлга олган. Улар 20-33 ёшлар атрофида. Асосан қурилишда ишлашади.Қўлга олинганларга нисбатан Россия ЖКнинг 213-моддаси 2 қисми билан (Безорилик) жиноий иш қўзғатилган.Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Санкт-Петербургда юз нафарга яқин мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув рўй бергани ҳақида ёзганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг қўлларида дубинка ва арматура бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1287/23/12872304_372:115:2848:1972_1920x0_80_0_0_d1a70a825aaf76783f1f5d22c2dee506.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мигрантлар, санкт-петербург, оммавий муштлашув
россия, мигрантлар, санкт-петербург, оммавий муштлашув
Петербургда оммавий муштлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди
15:55 16.05.2021 (янгиланди: 17:41 13.06.2021) ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳри Приморск туманидаги мушлашувдан сўнг олти нафар мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, муштлашув 14 май куни кечқурун Репишев ва Вербная кўчалари чорраҳасида рўй берган. Ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритиш учун полиция бўлимига 45 киши олиб келинган. Ўша куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жабрланувчи, автобус бекатида дўппосланган 33 ёшли мигрант шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
Натижада Вербная кўчасидаги уйлардан бирида полиция ходимлари Марказий Осиёдан бўлган 6 нафар мигрантни қўлга олган. Улар 20-33 ёшлар атрофида. Асосан қурилишда ишлашади.
Қўлга олинганларга нисбатан Россия ЖКнинг 213-моддаси 2 қисми билан (Безорилик) жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Санкт-Петербургда юз нафарга яқин мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув рўй бергани ҳақида
ёзганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг қўлларида дубинка ва арматура бўлган.