Ўзбекистон Доминика билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

© ИА "Дунё"Подписание Совместного коммюнике об установлении дипломатических отношений между Республикой Узбекистан и Содружеством Доминики
Подписание Совместного коммюнике об установлении дипломатических отношений между Республикой Узбекистан и Содружеством Доминики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Oбуна бўлиш
Доминика Ҳамдўстлиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137-мамлакат бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. 14 май куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Доминика Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Доминиканинг БМТдаги доимий вакили, элчи Лорин Баннис-Робертс имзолади.
Доминика Ҳамдўстлиги Кариб денгизининг шарқида жойлашган орол давлатдир. Мамлакат майдони 751 квадрат километрдан иборат. Аҳоли сони 70 минг кишини ташкил этади. Доминика БМТ, Миллатлар Ҳамдўстлиги, Кариб Ҳамжамияти (CARICOM), Кариб умумий бозори ва Шарқий Кариб давлатлари ташкилоти аъзоси ҳисобланади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ тузилмаси доирасида биргаликдаги ишларни ривожлантиришга бўлган қизиқишини тасдиқлади. Ўзбекистон ва Доминика Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш бўйича икки томонлама алоқаларни мунтазам давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Доминика Ҳамдўстлиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137-мамлакатга айланди.
Янгиликлар лентаси
0