Шавкат Мирзиёев Республика онкология марказига ташриф буюрди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Республиканский центр онкологии
Oбуна бўлиш
Яқин келажакда Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволаш сифати оширилади, профилактик текширувлар ва касалликни эрта анқлаш тизими йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Президент бу ерда даволанаётган беморларга далда бериб, тезроқ тузалиб уйига қайтишни ният қилди.
- Бу бир синов. Ана шу синовлардан бардош билан ўтиб, тезроқ соғайиб, уйга қайтсаларингиз, ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Мен болалар, ёшлар ҳақида кўп гапираман, уларга катта умидлар боғлайман. Илоҳим, мана шу болаларнинг ҳам касаллиги эсдан чиқиб, халқимизга хизмат қиладиган фарзандлар бўлиб етишсин. Улуғ айём кунларида Худодан шуни сўраймиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев онкология маркази учун янги бинолар барпо этишни, ушбу соҳада касалликни аниқлаш ва даволаш услубларини такомиллаштришни ҳамда мобил бригадалар тузиб аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш кераклиги таъкидлади.
Ундан ташқари, вилоятларга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб бериш, саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилиши айтиб ўтилди.
Шу билан бирга республикада онкологик касалликларни даволаш сифатини ошириш масаласи қўйилди. Хусусан, вилоятларда онкология ва гематология шифохоналарини таъмирлаб, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, малакали мутахассисларни жалб қилиш вазифаси белгиланди.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 10 та даволаш корпуси бўлиб, 370 та ўринга эга. Бу ерда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 9 мингдан ортиқ беморларга стационар, 43 минг нафарига амбулатор тартибда хизмат кўрсатилмоқда.