Рамазон ҳайити дам олиш кунларида туризм объектларида чегирмалар эълон қилинди

© SputnikДостопримечательности в Бухаре
Достопримечательности в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Oбуна бўлиш
Республикадаги 237та меҳмонхона ва 141та ошхоналарда Рамазон ҳайти дам олиш кунларида 3-40%гача чегирмалар эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистондаги қатор меҳмонхона ва овқатланиш муассасаларида чегирмалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
"13-14-15-майда аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш, ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб этиш мақсадида, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектлари ташаббуси билан республикадаги 237 та меҳмонхона ва меҳмон уйи хизматлари учун 3-40 % гача ҳамда 141 та умумий овқатланиш жойидаги хизматларга 5-43 % гача фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди", - дейилган хабарда.
Ундан ташқари маданий меърос объектлари ва зиёратгоҳларга кириш учун ҳам чегирмалар жорий этилган.
Хусусан 46 та маданий мерос обектларига - 30% гача, 33 та музейларда 30% гача чегирма, (улардан 12 тасига кириш бепул) жорий этилган.
Шу билан бирга Туризмни ривожлантириш қўмитаси аҳоли гавжум жамоат жойларда ижтимоий масофани сақлаш зарурлигини эслатиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0