Ўзбекистонда коронавирус: яна ўлим ва 350 нафардан зиёд янги касалланганлар

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВрачи
Врачи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Oбуна бўлиш
Пойтахт, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари касалланаётганлар сони бўйича ҳамон етакчи.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 359 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами касалланганлар сони 95 826 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (163), Самарқанд вилояти (65) ва Тошкент вилояти (63) ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган ҳудудларда биттадан 15 тагача янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Оддий аҳоли қачондан Sputnik V вакцинаси билан эмланади - Атабеков жавоби
Мамлакатда кеча 325 бемор соғайган ва ушбу дарддан фориғ бўлганлар сони 91 301 нафарга етган. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Пандмия қурбонлари сони 667 нафарни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0