NYT: АҚШнинг хориждаги айрим вакилларида мия шикастланиши аниқланди

© Depositphotos / Sudok1МРТ-снимок головного мозга
МРТ-снимок головного мозга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Oбуна бўлиш
Хабарга кўра, худди шу сингари ҳодисалар беш йилча олдин тарқала бошлаган.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Чет элда фаолият юритган 130дан ортиқ америкалик дипломатлар ва ҳарбийлар мия шикастланиши билан боғлиқ бўлган сирли муаммоларга дуч келишди, деб хабар бермоқда New York Times нашри собиқ ҳамда ҳозирда хизматда бўлган расмий шахсларга таянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, даставвал Хитой ва Кубада 60та ҳолатда худди шундай муаммоларга дуч келингани аниқланган. Эндиликда Европа ва Осиё давлатларидаги дипломатларда худди шундай шикастланишлар қайд этилган.
Мамлакат ичида қайд этилган ҳолатлар, манбаларнинг таъкидига кўра, жабрдийдалар билан чет элда юз берган ҳолатнинг асорати бўлиши эҳтимолга анча яқин.
Американский военный производит выстрел из противотанкового ракетного комплекса (ПТРК) Javelin - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
“Бу “Javelin”лардан жиддийроқ”: АҚШ Украинага янги қурол беради
Нашр маълумотига кўра, одамлардаги мия шикастланиши даражаси бош оғриғидан тортиб, суицид ҳақидаги ўй-хаёллар ўртасида тебраниб туради.
Хабарга кўра, худди шу сингари ҳодисалар беш йилча олдин тарқала бошлаган.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти ушбу ҳолатлар сабабларини текшириш учун мудофаа вазирлиги иштирокини кучайтиришга ҳаракат қилган.
Аммо, New York Times хабарига кўра, маъмурият ходимлари саломатлик ҳақидаги маълумотлар федерал муҳофазаси туфайли қийинчиликларга дуч келган, бу идора керакли маълумотларни чеклаб қўйган.
Илгарироқ CNN телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ ҳукумати мамлакат ичида юз берган иккита ҳодиса бўйича ўрганиш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ҳодисалар чет элда америка ходимларига қарши "йўналтирилган энергия" технологиясини қўллаганлик ҳужумларига ўхшаш.
Худди шундай ҳужумлардан бири АҚШ ҳудудида тахминан 2020 йилнинг ноябр ойида Оқ уй яқинида юз берган. Бошқа бир ҳолат 2019 йилда - ўшанда Оқ уй ходимаси Вашингтон билан чегарадош бўлган Виржиния штатидаги туманлардан бирида ити билан сайр қилиб юрганида худди шундай ҳужумга учраган.
Музей МВД - изъятое оружие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Энг шов-шувли жиноятларга оид бўлган қурол-аслаҳа ва буюмлар – ИИББ музейидан лавҳа
Манбаларнинг таъкидига кўра, ушбу АҚШ ҳудудидаги ҳолатлар чет элда юз берган ҳодисаларга боғлиқлиги ҳали аниқланмаган. Суриштирувга алоқаси бўлганларнинг тахминларига кўра, ушбу ҳужумлар ортида Россия турган бўлиши мумкин, аммо бу ҳақда ҳали маълумот йўқлиги туфайли бирон гап айтиб бўлмайди.
Гумондор давлатлар қаторига Хитой ҳам киритилган.
АҚШ Давлат департаменти ушбу синдромга айнан нима сабаб бўлганлиги тўғрисида аниқ бир хулосага келмаган. Вақти-вақти билан АҚШ матбуотида Россияни "акустик ҳужумлар" ни уюштиришда айблашлар бўлган, Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу айбловларни "мутлақо бемаънилик ва ғалати талқинлар" дея атаб келади.
Янгиликлар лентаси
0