Москва ИИВ Миграция бош бошқармаси муҳим мурожаат билан чиқди

© Sputnik / Денис Гришкин / Медиабанкка ўтишПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ Москва миграция масалалари бўйича бош бошқармаси мигрантларга муҳим мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россия ИИВ Москва миграция масалалари бўйича бош бошқармаси Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакат ҳудудида мигрантларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш бўйича иш олиб бормоқда.
Мазкур қарор 2021 йил 15 июнгача амал қилиши туфайли 1 майдан то ҳозирги кунгача Москвада ишлаш мақсадида патент олиш учун аризалар билан келган хорижий фуқароларнинг оқими 2 бараварга ошди. Мигрантлар асосан соат 8-00 дан 12-00 гача миграция марказига келиши кузатилмоқда.
Москва шаҳрининг "Кўп тармоқли миграция маркази" ҳар куни, дам олиш ва таътил кунларисиз, соат 8-00дан 20-00 гача патентларни расмийлаштириш учун аризаларни қабул қилади, деб хабар қилди Москва ИИББ.
Чет эл фуқаролари тўпланиб қолмаслиги ва низоли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Москва “Кўп тармоқли миграция маркази"да хорижий фуқароларни қабул қилиш ойналари сони кўпайтирилиб, иш вақти соат 7-30дан 20-00 гача узайтирилди.
Хорижий фуқароларга мурожаат қилган кунида, шу жумладан иш вақти тугагандан сўнг охирги мижозга қадар хизматлар кўрсатилади.
ИИББ навбатларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар бузилмаслиги учун бутун иш куни давомида патент олиш учун ҳужжатлар билан мурожаат қилиш тавсия қилди.
Янгиликлар лентаси
0