Тошкентда Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қатор кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

© AFP 2023 / YURI KORSUNTSEVПолицейские в масках на улицах Ташкента
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг қатор кўчаларида 12 май соат 24.00 дан 13 май 7.00 га қадар қуйидаги транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда вақтинча, 12 май соат 24.00 дан 13 май 7.00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
Олмазор тумани:
1) “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.
2) "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача
Шайхонтохур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
1) “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача.
2) "Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.
3) “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
Учтепа тумани:
1) “Абдуллох ибн маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.
2) “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чоррахасигача.
Юнусобод тумани:
1) “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
2) “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.
Янгиликлар лентаси
0