https://sputniknews.uz/20210511/toshkentda-yoqimsiz-hid-tarqaldi-asosiy-sababi-18676576.html
Тошкентда аҳоли ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида шикоят қилмоқда
Тошкентда аҳоли ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида шикоят қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар келмоқда 11.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-11T15:35+0500
2021-05-11T15:35+0500
2021-05-11T19:07+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18667622_0:89:2933:1739_1920x0_80_0_0_eb6f5dc031241e450a87f588ae32cbb5.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан пойтахтнинг Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар бўйича видеолавҳа тайёрлади."Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ бош муҳандиси Абдуқодир Алимов фикрига кўра, ёқимсиз ҳид тарқалишининг асосий сабаби - “Салар” тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндиларнинг оқизилиши.“Бектемир” ва “Салар” оқова сув тозалаш иншооти яқинидаги корхоналарга МЧЖ томонидан юзлаб огоҳлантириш берилган, лаборатория таҳлиллари мунтазам олиб борилиб, компенсациялар ундириб келинади.“Салар” тўйинтириш иншооти Тошкент шаҳрининг Жанубий қисмида Салар ариғининг қирғоғида жойлашган. 1961-йил 12-апрелда 25 минг м3 қувват билан ишга туширилган. Иншоот майдони 95,4 гектарни ташкил этади. Лойиҳавий тозалаш қуввати – 1068 минг м3 бўлиб, ишчи қуввати – 960 минг м3 ни ташкил этади.Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Сергели туманларидан – 800-850 минг м3 оқова сувини қабул қилиб тозалаб чиқаради.Салар тўйинтириш иншооти таркибига Механик тозалаш ва қуйқани қайта ишлаш бўлими, Биологик тозалаш ва оқова сувини зарарсизлантириш бўлими, Бош механик бўлими, Бош энергетика бўлими, Кимё бактериология бўлими киради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18667622_325:0:2563:1679_1920x0_80_0_0_d80924e8a71f916fc7b67ba9c680e3a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент
жамият, ўзбекистон, тошкент
Тошкентда аҳоли ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида шикоят қилмоқда
15:35 11.05.2021 (янгиланди: 19:07 11.05.2021) Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар келмоқда
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан пойтахтнинг Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар бўйича видеолавҳа тайёрлади.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ бош муҳандиси Абдуқодир Алимов фикрига кўра, ёқимсиз ҳид тарқалишининг асосий сабаби - “Салар” тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндиларнинг оқизилиши.
“Бектемир” ва “Салар” оқова сув тозалаш иншооти яқинидаги корхоналарга МЧЖ томонидан юзлаб огоҳлантириш берилган, лаборатория таҳлиллари мунтазам олиб борилиб, компенсациялар ундириб келинади.
“Салар” тўйинтириш иншооти Тошкент шаҳрининг Жанубий қисмида Салар ариғининг қирғоғида жойлашган. 1961-йил 12-апрелда 25 минг м3 қувват билан ишга туширилган. Иншоот майдони 95,4 гектарни ташкил этади. Лойиҳавий тозалаш қуввати – 1068 минг м3 бўлиб, ишчи қуввати – 960 минг м3 ни ташкил этади.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Сергели туманларидан – 800-850 минг м3 оқова сувини қабул қилиб тозалаб чиқаради.
Салар тўйинтириш иншооти таркибига Механик тозалаш ва қуйқани қайта ишлаш бўлими, Биологик тозалаш ва оқова сувини зарарсизлантириш бўлими, Бош механик бўлими, Бош энергетика бўлими, Кимё бактериология бўлими киради.