https://sputniknews.uz/20210511/monopoliyaga-qarshi-kurashish-qomitasi-34ta-klasterga-yog-narxi-oshishi-yuzasidan-ish-qozgatdi-18664294.html
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 34та кластерга ёғ нархи ошиши юзасидан иш қўзғатди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 34та кластерга ёғ нархи ошиши юзасидан иш қўзғатди
Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишича, айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари вазиятдан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишган, бу эса ўз... 11.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-11T09:34+0500
2021-05-11T09:34+0500
2021-05-11T09:34+0500
иқтисод
ёғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/18/18479816_0:188:2973:1860_1920x0_80_0_0_bb38826dbadecad9d4e58deebeac9a14.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта ёғи нархлари кескин ошгани юзасидан ўрганиш ўтказди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.Сал аввал қўмита ўсимлик ёғи нархининг ошишига асосан кунгабоқар уруғлари ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши билан боғлиқ ташқи муҳит таъсир кўрсатганини маълум қилган ва ўсимлик ёғига ҚҚС пасайтирилиши ушбу ҳолатни барқарорлаштиришига олиб келиши маълум қилинган эди.Бироқ сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўсимлик ёғига ҚҚС бекор бўлса-да, бироқ ёғ нархи тушмаётганидан шикоятлар қолдиришмоқда.Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жорий йил апрел ойи давомида биржа савдоларига 40та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилганлиги ҳамда қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилганлиги аниқланган.Аммо, айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари вазиятдан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишган, бу эса ўз таъсирини пахта ёғининг нархига ҳам кўрсатган.Бунда, биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш қўзғатилган.Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланган эди.Мамлакат ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилмоқда.Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;- ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.- 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда. Маъқулланган қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.
https://sputniknews.uz/20210505/osimlik-moyi-narxi-oshishi-sabablari-malum-boldi--18623691.html
https://sputniknews.uz/20210430/ozbekistonda-osimlik-yogi-tanqisligi-bolishi-mumkinmi--18569460.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/18/18479816_121:0:2852:2048_1920x0_80_0_0_b67989a9fa7323409af06618c2f9ffd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ёғ
Монополияга қарши курашиш қўмитаси 34та кластерга ёғ нархи ошиши юзасидан иш қўзғатди
Маълум қилинишича, айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари вазиятдан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишган, бу эса ўз таъсирини пахта ёғининг нархига ҳам кўрсатган.
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта ёғи нархлари кескин ошгани юзасидан ўрганиш ўтказди, деб хабар бермоқда қўмита
матбуот хизмати.
Сал аввал қўмита ўсимлик ёғи нархининг ошишига асосан кунгабоқар уруғлари ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши билан боғлиқ ташқи муҳит таъсир кўрсатганини маълум қилган ва ўсимлик ёғига ҚҚС пасайтирилиши ушбу ҳолатни барқарорлаштиришига олиб келиши маълум қилинган эди.
Бироқ сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўсимлик ёғига ҚҚС бекор бўлса-да, бироқ ёғ нархи тушмаётганидан шикоятлар қолдиришмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, жорий йил апрел ойи давомида биржа савдоларига 40та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилганлиги ҳамда қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилганлиги аниқланган.
Аммо, айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари вазиятдан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишган, бу эса ўз таъсирини пахта ёғининг нархига ҳам кўрсатган.
Бунда, биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланган эди.
Мамлакат ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилмоқда.
Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;- ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.
- 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.
Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда. Маъқулланган қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.