ЕТТБ Самарқанд вилоятида 87 миллион евролик қуёш электр станцияси қуради

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСолнечная электростанция
Солнечная электростанция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Oбуна бўлиш
ЕТТБ, ЕИБ, Proparco ва Total Eren ҳамкорлигида Ўзбекистонда умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки, Европа инвестицион банки ҳамда Франциянинг Proparco (Франция ривожланиш агентлиги шўъбаси) ва Total Eren компаниялари Самарқанд вилоятида қуёш электр станцияси қурилишига 87,4 млн. евро маблағ ажратишди, деб хабар қилмоқда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги филиали.
Ушбу маблағлардан 43,7 млн. евро - ЕИБ томонидан ажратилган. ЕТТБ ва Proparcoнинг ҳар бири 21,8 миллиондан маблағ ажратган. TOTAL Erenга тегишли бўлган Tutly Solar llc компанияси лойиҳаси асосида қурилади.
Хабарда айтилишига кўра, янги қуёш станциясининг қуввати 100МВт бўлиб у 2021 йилнинг октябр ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гелиостанция ҳақидаги дастлабки хабарлар 2019 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда TOTAL Eren Ўзбекистонда умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси учун 150 млн. евро инвестиция киритилиши хабар қилинган эди.
Лойиҳа давлат-хусусий ҳамкорлиги шаклида бўлиши ҳақида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан тегишли шартнома имзоланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган элект энергиясининг 90%дан ортиғи углеводородлар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда. Республикада энергия манбааларини диверсификация қилиш, қуёш, шамол ва кичик ГЭСлар каби қайта тикланувчи манбаалар ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш борасида махсус дастур қабул қилинган. Мутахассислар ҳисобига кўра, Ўзбекистоннинг қуёш энергетикаси потенциали йилига 50 миллиард нефт эквивалентига тенг.
Ундан ташқари Россия ва Ўзбекистон 2018 йилда атом электр станцияси қуришга келишиб олишган эди. Шартномага мувофиқ, Ўзбекистонда 2028 йилда умумий қуввати 1,2 ГВт бўлган атом электр станцияси ишга туширилади. Келажакда унинг қуввати 4,8 ГВтгача кучайтирилиши мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0