Давлат солиқ қўмитаси депутат Расул Кушербаев билан судлашмайдиган бўлди

© Пресс-служба ГНКВстреча представителей профсоюза ГНК с депутатом Расулом Кушербаевым
Встреча представителей профсоюза ГНК с депутатом Расулом Кушербаевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Oбуна бўлиш
Давлат солиқ қўмитаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасдан тўхтатилди
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасдан, тўхтатишга қарор қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, томонлар учрашган ва музокаралар давомида юзага келган вазиятни муҳокама қилишган.
Расул Кушербаев, депутат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
“Маънавий зарар 4,6 млрд сўм”: Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди
“Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди. Масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевнинг Human.uz ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувида айтган гапларини ҳақоратомуз деб ҳисоблаб, уни судга берган эди. Даъво аризасида депутатнинг ҳатти-ҳаракатлари солиқ органларига 4,6 млрд сўм зарар етказганлиги кўрсатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0