https://sputniknews.uz/20210511/ayrim-toifadagi-fuqarolar-muddatidan-oldin-pensiyaga-chiqish-huquqiga-ega-boldi-18668771.html
Айрим тоифадаги фуқаролар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлди
Айрим тоифадаги фуқаролар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда айрим тоифадаги фуқароларга муддатидан олдин пенсияга чиқишга рухсат берилди. 11.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-11T12:02+0500
2021-05-11T12:02+0500
2021-05-11T12:02+0500
жамият
пенсия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668717_667:522:2711:1672_1920x0_80_0_0_84835e373b60c5e8e77e7fbbcbd3f18b.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда айрим тоифадаги фуқароларга муддатидан олдин пенсияга чиқишга рухсат берилди.Norma.uz хабарига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилган.Ҳужжат қуйидаги асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингани муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларга пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш тартибини тартибга солади:Мазкур шахсларга улар расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади:Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда эга бўлади.
https://sputniknews.uz/20210428/ozbekistonda-necha-kishi-pensiya-va-nafaqa-oladi-18539558.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668717_105:0:2836:2048_1920x0_80_0_0_ccc7745184f3a596c083339dfbdc67ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, пенсия
Айрим тоифадаги фуқаролар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлди
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда айрим тоифадаги фуқароларга муддатидан олдин пенсияга чиқишга рухсат берилди.
Norma.uz
хабарига кўра,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилган.
Ҳужжат қуйидаги асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингани муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларга пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш тартибини тартибга солади:
технология ўзгариши, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш;
иш ҳажмининг камайиши сабабли ходимлар сонининг (штатининг) ўзгариши ёки иш характерининг ўзгариши;
Мазкур шахсларга улар расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади:
эркаклар - 58 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган тақдирда;
аёллар - 53 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган тақдирда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда эга бўлади.