Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Oбуна бўлиш
Бу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган жафокаш ва матонатли она – Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган.
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Ғалаба боғига ташриф буюрди.
Атроф байрамона безатилган. Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлар таркиби саф тортган.
Давлат раҳбари, Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони уларни байрам билан табриклади.
Празднование Нового года в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Тошкентда 9 май куни байрам салюти ташкил этилади
Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради.
Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Бу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган жафокаш ва матонатли она – Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.
Янгиликлар лентаси
0