Фашизмга ўрин йўқ: фарғоналиклар 9 май плакатида немис аскарларини пайқаб қолишди

© Twitter / Глеб ДеркуловСкандал в Фергане: на плакате в честь Победы появились немецкие солдаты
Скандал в Фергане: на плакате в честь Победы появились немецкие солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Oбуна бўлиш
Ким плакат макетини тайёрлаган, нега бу расмни танлаган буларнинг бари батафсил ўрганиб чиқилади, дейилади ҳокимлик баёнотида
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Фарғонада бўлиб ўтган Ғалаба кунига бағишланган байрамона плакатда маҳаллий аҳоли жуда катта хатоликни пайқаб қолишди. Маълум бўлишича, кўчма плакатда "Хотира бор экан – миллат барҳаёт" сўзлари остида Вермахт солдатлари расми туширилган бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе Ода стойкости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Мирзиёев: Биз – бугунги миннатдор авлодлар жасур оталаримиз билан умрбод фахрланамиз
"Фарғона шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллиги катта тантана билан нишонланди. Тадбирлар "Ватанпарварлар боғи" олдида катта ҳарбий парад билан бошланди. Сўнгра вилоят раҳбарлари, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят куч ишлатар тузилмалари раҳбарлари, ва вилоят бошқармалари бошлиқлари "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. "Ватанпарварлар боғи" ҳудудида тадбир иштирокчилари эътиборига театрлаштирилган иккинчи жаҳон уруши даври саҳналари намойиш этилди. Хронологик тартибда ташкил этилган саҳна кўринишларида Фарғона вилоятида иккинчи жаҳон уруши ҳақида шумхабарни радио орқали аҳолига етиб келишидан бошлаб, мард ўғлонларнинг ихтиёрий жангга отланиши, уруш давридаги қаҳрамонликлари, ғалаба нашидасини суриб, уйга қайтишлари жонлантирилди. Шундай катта байрам тантаналари ичида боғ ҳудудига “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг қўпол техник хатоси ва эътиборсизлиги натижасида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” сўзлари остида Вермахт солдатлари расми туширилган кўчма плакатнинг ўрнатилгани ўта ёқимсиз ҳолат бўлди", - дейилади хабарда.
Ҳозирда вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу масала юзасидан ўрганиш бошланди. Дастлабки суриштирувга кўра, интернетдан иккинчи жаҳон уруши даври билан оид расмларга қидирув бериб, етарли билимсизлик туфайли тасодифий расмни олингани, плакат дизайнида фойдаланилгани маълум бўлди.
Ким плакат макетини тайёрлаган, нега бу расмни танлаган, нега тасдиқлатилмаган ҳолда ўрнатилган, буларнинг бари батафсил ўрганиб чиқилади. Айбдорларга кескин чоралар кўрилади, деб ваъда беради ҳокимлик.
Ҳозирда у кўчма плакат "Ватанпарварлар боғи"дан олиб ташланди, ўрнига иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган ўзбек жангчилари тасвирланган баннер ўрнатилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0