https://sputniknews.uz/20210508/deputat-samarqandda-noqonuniy-qurilishni-toxtatishga-prokurorning-ham-kuchi-etmayapti-18640847.html
Депутат: Самарқандда ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти
Депутат: Самарқандда ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Депутат Аҳроров ушбу масалага ечим топиш мақсадида тизим мутасаддилари ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари сессияда ҳисобот беришини таклиф қилди 08.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-08T09:34+0500
2021-05-08T09:34+0500
2021-05-08T10:29+0500
жамият
самарқанд вилояти
депутат
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18284436_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a62f122e93b9e4c67af3dfdee8f24e2d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Самарқандлик депутатлар ноқонуний қурилишлар бўйича соҳа масъуллари ва прокурорни эшитади. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар бермоқда.Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессиясида депутат Азиз Аҳроров навбатдаги сессияда қурилиш соҳаси масъулларининг ҳисоботини эшитиш таклифини билдирди.Аҳроров “Нима учун депутат сўровига бундай муносабатда бўлиняпти, нега ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти?”, деган саволларни ўртага ташлаб, тизим мутасаддилари ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари сессияда ҳисобот беришини таклиф қилди.Депутатнинг таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланди.
https://sputniknews.uz/20190521/zboshimchalik-oibati-Samarandda-noonuniy-urilgan-kp-avatli-uylar-buzilmoda-11555653.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0c/18284436_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5301c6ba976121f9f950cbcbdadb6196.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самарқанд вилояти, депутат, қурилиш
жамият, самарқанд вилояти, депутат, қурилиш
Депутат: Самарқандда ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти
09:34 08.05.2021 (янгиланди: 10:29 08.05.2021) Депутат Аҳроров ушбу масалага ечим топиш мақсадида тизим мутасаддилари ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари сессияда ҳисобот беришини таклиф қилди
ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Самарқандлик депутатлар ноқонуний қурилишлар бўйича соҳа масъуллари ва прокурорни эшитади. Бу ҳақда
“Зарафшон” газетаси хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессиясида депутат Азиз Аҳроров навбатдаги сессияда қурилиш соҳаси масъулларининг ҳисоботини эшитиш таклифини билдирди.
“Назаримда, қурилиш, айниқса, хусусий кўп қаватли уй-жойлар қурилиши борасида ноқонуний ишлар кўпайиб боряпти. <...> ноқонуний қурилмани соҳа мутасаддилари, ҳатто прокуратура ҳам тўхтатолмаяпти, шекилли. Худди шунга ўхшаш ҳолат Самарқанд шаҳрининг яна бир ҳудуди – Минск кўчасида кузатиляпти. Битта нарсани тўғри тушунишимиз керак, эртага мулкий даъво пайдо бўлса тўлов маҳаллий бюджетдан амалга оширилади. Яъни, одамларимиз "емаган сомсага пул тўлашлари"га тўғри келади”,
- депутат Азиз Аҳроров.
Аҳроров “Нима учун депутат сўровига бундай муносабатда бўлиняпти, нега ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти?”, деган саволларни ўртага ташлаб, тизим мутасаддилари ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари сессияда ҳисобот беришини таклиф қилди.
Депутатнинг таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланди.