https://sputniknews.uz/20210507/tokiodagi-olimpiadagi-qarshi-petitsiya-200-mingga-yaqin-imzo-topladi-18634541.html
Токиодаги Олимпиадаги қарши петиция 200 мингга яқин имзо тўплади
Токиодаги Олимпиадаги қарши петиция 200 мингга яқин имзо тўплади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қарши петиция 47 соат ичида 191 мингдан кўп имзо тўплади, деб хабар бермоқда РИА Новости... 07.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-07T09:10+0500
2021-05-07T09:10+0500
2021-05-07T09:10+0500
дунёда
япония
халқаро олимпия қўмитаси
токио олимпиадаси-2020
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18323488_0:0:3165:1781_1920x0_80_0_0_16ef2b20d6aeb5866f2058fc8eb2d99f.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қарши петиция 47 соат ичида 191 мингдан кўп имзо тўплади, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири Ксения Нака.Имзо тўпланиши 5 май куни соат 12 да жамоат ва сиёсий арбоб Кэндзи Уцуномия томонидан бошланган. Ўтган йили у Япония пойтахти губернаторлиги сайловларига ўз номзодини қўйган эди.Қирқ етти соат ичида "Ҳаётларни қутқариш учун Токиодаги Олимпиадани бекор қилишни талаб этамиз" деб номланган петицияни 191 552 киши имзолаган.Петиция 17 май куни Японияга ташрифи кутилаётган Халқаро олимпия қўмитаси Томас Бах, Халқаро паралимпия қўмитаси раҳбари Эндрю Парсон, Олимпиада масалалари бўйича вазир Тамаё Марукава, Токиодаги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Сэйко Хасимито ва Токио губернатори Юрико Коикэ номига йўлланган.Петицияда ХОҚ, ХПҚ, Япония ҳукумати ва Токио маъмурияти "Олимпия ўйинларини зўрлик билан ўтказишга ҳаракат қилишаётгани" кўрсатиб ўтилган."Бу орада, нафақат Токио, балки регионларда, шунингдек, дунёнинг барча давлатларида коронавирус пандемияси тўхтагани йўқ. Ўтган йилнинг охирида бошланган эмлаш ишлари бугунги кунга келиб Европа ва АҚШ регионларининг бир қисмидагина илгарилаган ва ҳозирча касаллик тарқалишини тўхтата оладиган ҳал қилувчи омилга айланган эмас", - дейилади петицияда.Шунингдек, петицияда ҳозирда Японияда тиббий персонал етишмовчилиги муаммоси ўткир эканлигиэ, агар ресурсларнинг бир қисми спортчилар ва улар билан бирга келган инсонларнинг тиббий таъминотини таъминлаш, анализлар ўтказиш ва спортчилар соғлиғини назорат қилиш учун йўналтириладиган бўлса, мамлакатдаги ҳолат оғирлашиши мумкинлиги қайд этилган.Ҳозирда Токио, Осака ва яна учта префектурада коронавирус касаллиги ошиб бораётгани туфайли фавқулодда ҳолат режими амал қилиб турибди.Кутилишича, бугун ушбу префектураларнинг тўрттасида бу тартиб 31 майга қадар узайтирилади ва яна иккита регионга ҳам бу ҳолат жорий этилади.
https://sputniknews.uz/20210414/tokio-olimpiadasi-boshlanishiga-100-kun-qoldi-18323482.html
https://sputniknews.uz/20210411/yana-tort-nafar-ozbekistonlik-kurashchi-tokio-olimpiadasiga-yollanmani-qolga-kiritdi-18268952.html
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18323488_164:0:2895:2048_1920x0_80_0_0_7eb7ea85a395fb063ccd7d47429532c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, япония, халқаро олимпия қўмитаси , токио олимпиадаси-2020
дунёда, япония, халқаро олимпия қўмитаси , токио олимпиадаси-2020
ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қарши петиция 47 соат ичида 191 мингдан кўп имзо тўплади, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири Ксения Нака.
Имзо тўпланиши 5 май куни соат 12 да жамоат ва сиёсий арбоб Кэндзи Уцуномия томонидан бошланган. Ўтган йили у Япония пойтахти губернаторлиги сайловларига ўз номзодини қўйган эди.
Қирқ етти соат ичида "Ҳаётларни қутқариш учун Токиодаги Олимпиадани бекор қилишни талаб этамиз" деб номланган петицияни 191 552 киши имзолаган.
Петиция 17 май куни Японияга ташрифи кутилаётган Халқаро олимпия қўмитаси Томас Бах, Халқаро паралимпия қўмитаси раҳбари Эндрю Парсон, Олимпиада масалалари бўйича вазир Тамаё Марукава, Токиодаги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Сэйко Хасимито ва Токио губернатори Юрико Коикэ номига йўлланган.
Петицияда ХОҚ, ХПҚ, Япония ҳукумати ва Токио маъмурияти "Олимпия ўйинларини зўрлик билан ўтказишга ҳаракат қилишаётгани" кўрсатиб ўтилган.
"Бу орада, нафақат Токио, балки регионларда, шунингдек, дунёнинг барча давлатларида коронавирус пандемияси тўхтагани йўқ. Ўтган йилнинг охирида бошланган эмлаш ишлари бугунги кунга келиб Европа ва АҚШ регионларининг бир қисмидагина илгарилаган ва ҳозирча касаллик тарқалишини тўхтата оладиган ҳал қилувчи омилга айланган эмас", - дейилади петицияда.
Шунингдек, петицияда ҳозирда Японияда тиббий персонал етишмовчилиги муаммоси ўткир эканлигиэ, агар ресурсларнинг бир қисми спортчилар ва улар билан бирга келган инсонларнинг тиббий таъминотини таъминлаш, анализлар ўтказиш ва спортчилар соғлиғини назорат қилиш учун йўналтириладиган бўлса, мамлакатдаги ҳолат оғирлашиши мумкинлиги қайд этилган.
Ҳозирда Токио, Осака ва яна учта префектурада коронавирус касаллиги ошиб бораётгани туфайли фавқулодда ҳолат режими амал қилиб турибди.
Кутилишича, бугун ушбу префектураларнинг тўрттасида бу тартиб 31 майга қадар узайтирилади ва яна иккита регионга ҳам бу ҳолат жорий этилади.