https://sputniknews.uz/20210507/iqtisodiy-zonalar-infratuzilmasi-qanday-yaxshilanadi-18638468.html
Иқтисодий зоналар инфратузилмаси қандай яхшиланади?
Иқтисодий зоналар инфратузилмаси қандай яхшиланади?
Sputnik Ўзбекистон
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналар ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш тадбирларига 2021 йилда 1,6 трлн сўм, 2022 йилда 1,8... 07.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-07T18:01+0500
2021-05-07T18:01+0500
2021-05-07T18:01+0500
иқтисод
ўзбекистон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1100/27/11002746_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d739bf21031c07db985e1453813141e1.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистонда мавжуд 23 та махсус иқтисодий зоналар жами 8,8 минг гектар ер майдонини эгаллайди. Улардан 3,9 минг гектарида қиймати 5,3 млрд. доллар бўлган 895 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган.Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган матбуот-анжуманида маълум қилинди.Махсус иқтисодий зоналарнинг қолган 4,9 минг гектари инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мумкин бўлган бўш ер майдонлари ҳисобланади.Уларнинг 65 фоизи зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган. Махсус иқтисодий зоналарнинг тўлақонли фаолият кўрсатишига халақит бераётган энг катта тўсиқ ҳам мана шу муаммо ҳисобланади.Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 60 та кичик саноат зоналари зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган.Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор шу каби муаммоларни ечишга қаратилган.Қарорга кўра, 2021-2022 йилларда Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналар ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш тадбирларига 2021 йилда 1,6 трлн сўм, 2022 йилда 1,8 трлн сўм маблағлар ажратилади.Мазкур қарор билан ҳар бир махсус иқтисодий зона ва ҳар бир кичик саноат зонасини инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланган.Маълумот учун: жорий йилда эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган 332 та лойиҳа, кичик саноат зоналарида умумий қиймати 9,5 триллион сўм бўлган 1 минг 845 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.Бу лойиҳалар, асосан, иқтисодиётнинг ўсиш нуқтаси ҳисобланган электротехника, чарм-поябзал, қурилиш материаллари, нефт-газ, фармацевтика, туризм, иссиқхона хўжаликлари, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш саноати йўналишларда амалга оширилади. Натижада, 20 минг 298 та янги иш ўрни яратилади. Бу эса шу йилнинг якуни билан 400 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 350 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш ҳамда давлат бюджетига қўшимча 2 триллион сўмдан кўп маблағларни йўналтиришга имкон беради.
https://sputniknews.uz/20201215/Ozbekiston-erkin-iqtisodiy-zonalar-15604672.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1100/27/11002746_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_17327ea6cb2b5548aa15e481ea2cfdb8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, иқтисод
иқтисод, ўзбекистон, иқтисод
Иқтисодий зоналар инфратузилмаси қандай яхшиланади?
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналар ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш тадбирларига 2021 йилда 1,6 трлн сўм, 2022 йилда 1,8 трлн сўм маблағлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистонда мавжуд 23 та махсус иқтисодий зоналар жами 8,8 минг гектар ер майдонини эгаллайди. Улардан 3,9 минг гектарида қиймати 5,3 млрд. доллар бўлган 895 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган.
Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган матбуот-анжуманида маълум қилинди.
Махсус иқтисодий зоналарнинг қолган 4,9 минг гектари инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мумкин бўлган бўш ер майдонлари ҳисобланади.
Уларнинг 65 фоизи зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган. Махсус иқтисодий зоналарнинг тўлақонли фаолият кўрсатишига халақит бераётган энг катта тўсиқ ҳам мана шу муаммо ҳисобланади.
Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 60 та кичик саноат зоналари зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган.
Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор шу каби муаммоларни ечишга қаратилган.
Қарорга кўра, 2021-2022 йилларда Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналар ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш тадбирларига 2021 йилда 1,6 трлн сўм, 2022 йилда 1,8 трлн сўм маблағлар ажратилади.
Мазкур қарор билан ҳар бир махсус иқтисодий зона ва ҳар бир кичик саноат зонасини инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланган.
Маълумот учун: жорий йилда эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган 332 та лойиҳа, кичик саноат зоналарида умумий қиймати 9,5 триллион сўм бўлган 1 минг 845 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.
Бу лойиҳалар, асосан, иқтисодиётнинг ўсиш нуқтаси ҳисобланган электротехника, чарм-поябзал, қурилиш материаллари, нефт-газ, фармацевтика, туризм, иссиқхона хўжаликлари, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш саноати йўналишларда амалга оширилади.
Натижада, 20 минг 298 та янги иш ўрни яратилади. Бу эса шу йилнинг якуни билан 400 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 350 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш ҳамда давлат бюджетига қўшимча 2 триллион сўмдан кўп маблағларни йўналтиришга имкон беради.