Булунғурлик ветеранга президент совғаси топширилди

© Пресс-служба Булунгурского районаВетеран ВОВ Уразали Пирманов
Ветеран ВОВ Уразали Пирманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Oбуна бўлиш
Бобога 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан пойтахтида барпо этилган Ғалаба боғининг олтин суви югуртирилган макети топширилди.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Булунғур тумани Ниёзмат маҳалласида яшовчи ва айни вақтда тумандаги ягона Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ўразали бобо Пирмановга президент совғаси топширилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига туман матбуот-хизмати.
Яқинлашиб келаётган 9 май "Хотира ва қадарлаш шуни" муносабати билан отахонни табриклаш учун Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Бахромов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари мазкур хонадонда бўлишди.
Ветеран Уразали Пирманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир нафар II жаҳон уруши қатнашчиси қолган
Отахонга вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов томонидан президент табриги ўқиб эшиттирилди ва президент совғаси, 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан пойтахтда барпо этилган Ғалаба боғининг олтин суви югуртирилган макети топширилди.
Тадбир давомида туман ҳокими бобога тегишли барча эсдалик буюмларни бир жойга жамлаш ва кичик бир уй-музей ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.
Зеро, Ўразали бобо каби улуғ инсонларнинг ҳаёт йўли барча учун ҳам ибратли бўлиб, уни келгусида ҳам ёшлар орасида фаол тарғиб этиш лозим, дея таъкидлади туман ҳокими.
Янгиликлар лентаси
0