Немис экологлари ҳақиқий компенсация талаб қилишмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2021
Oбуна бўлиш
Германия экологлари молиявий компенсацияга рози бўлмай, табиатга етказилган зарарни тиклашни талаб қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Германиянинг Nabu экологик ташкилоти пул эмас ҳақиқий компенсация талаб қилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Маълум бўлишича, бироз олдин, Nord Stream 2 AG оператори экологларга 2 миллион еврога яқин молиявий компенсация таклиф қилган, лекин экологлар бунга рози бўлмаган.
“Лекин Германиянинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ, экологлар пул эмас ҳақиқий компенсация талаб қилишмоқда. Яъни улар денгиз ости дунёсига етказилган зарарни тиклашни талаб қилмоқда”, - деди ташкилот вакили Ким Корнелиус Детлофф.
Бироз олдин экология фаоллари Германия федерал денгиз ва гидрография агентлигининг (BSH) “Шимолий оқим-2” лойиҳаси қурилишига рухсатномани бекор қилишни талаб қилган эди. Душанба куни маълум бўлишича экологлар ушбу ташкилот устидан судга мурожаат қилишган. Уларнинг фикрига кўра, денгиз остидан қувурларини ўтказиш 16та футбол майдонига тенг атроф муҳитга зарар етказади.
"Шимолий оқим-2" Болтиқ денгизи орқали иккита газ қувури ўтказишни назарда тутувчи лойиҳа. Қувурлар Россия, Финляндия, Швеция, Дания ва Германия денгиз ҳудудлари орқали ўтган. Ишга тушганидан сўнг "Шимолий оқим-2" Европага йилига 55 миллиард метр/куб газ етказиб бериш имконига эга бўлади.
Америка Қўшма штатлари ушбу лойиҳа қуриб битказилишига кескин қарши бўлган ҳолда, лойиҳада иштирок этаётган корхоналарга нисбатан турли санкция ва чекловларни қўллаш, таҳдиди ва жарималар билан унинг қуриб битказилишига тўсқинлик қилмоқда. Айни дамда "Шимолий оқим-2" 95%га қуриб битказилган. Газпром раҳбари Виктор Зубков айтишига кўра, лойиҳа 2021 йилда қуриб битказилади.
Янгиликлар лентаси
0