https://sputniknews.uz/20210504/shavkat-mirziyoev-olimpiya-oyinlariga-tayyorgarlikni-qoniqarsiz-deb-atadi-18606756.html
Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларига тайёргарликни қониқарсиз деб атади
Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларига тайёргарликни қониқарсиз деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Президент май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. 04.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-04T10:05+0500
2021-05-04T10:05+0500
2021-05-04T10:05+0500
жамият
шавкат мирзиёев
токио олимпиадаси-2020
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/04/18606715_0:0:1300:731_1920x0_80_0_0_e9bc8265453ea43b09d2dbfe749c42c9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.Таъкидланишича, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача ўзбекистонлик спортчилар ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.“Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати танқид қилиниб, қониқарсиз деб баҳоланди”, - дейилган хабарда.Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
https://sputniknews.uz/20210411/yana-tort-nafar-ozbekistonlik-kurashchi-tokio-olimpiadasiga-yollanmani-qolga-kiritdi-18268952.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/04/18606715_74:0:1226:864_1920x0_80_0_0_2c9a3c0617e1f01a8b7958b0a325c3d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, токио олимпиадаси-2020
жамият, шавкат мирзиёев, токио олимпиадаси-2020
Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларига тайёргарликни қониқарсиз деб атади
Президент май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар қилди.
Таъкидланишича, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача ўзбекистонлик спортчилар ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.
“Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати танқид қилиниб, қониқарсиз деб баҳоланди”, - дейилган хабарда.
Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.