Ўзбекистон бош давлат санитария врачи COVID-19 га қарши эмланди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаЗамминистра здравоохранения Узбекистана Баходир Юсупалиев привился узбекско-китайской вакциной
Замминистра здравоохранения Узбекистана Баходир Юсупалиев привился узбекско-китайской вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Oбуна бўлиш
Баҳодир Юсупалиев коронавирус қарши ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев коронавирус қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, Юсупалиев ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олган.
“Аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мана мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин”, – деди Баҳодир Юсупалиев.
3 май ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши эмланган фуқаролар сони 911 811 нафарга етган.
Янгиликлар лентаси
0