https://sputniknews.uz/20210501/exht-xalqaro-huquq-sohasida-ozbekistonga-yordam-berishga-tayyor-18584766.html
ЕХҲТ халқаро ҳуқуқ соҳасида Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр
ЕХҲТ халқаро ҳуқуқ соҳасида Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
ЕХҲТ ДИИҲБ директори Ўзбекистонга қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда, БМТ айрим конвенцияларини ратификация қилишда ёрдам беради. 01.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-01T16:18+0500
2021-05-01T16:18+0500
2021-05-01T16:18+0500
сиёсат
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/684/64/6846449_0:0:1025:577_1920x0_80_0_0_d8a5ee7d8d5a16a0c3547429bd94ab64.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди.Акмал Саидов европалик меҳмонга Ўзбекистонда демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига амал қилаётгани ҳақида маълумот берди.Маттео Мекаччи Ўзбекистонда халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси тузилганини ва сайлов тартиб-таомилларини модернизация қилиш даражасига юқори баҳо берди ҳамда бўлажак президент сайловида конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди. Шунингдек ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва жамиятни демократлаштиришга тааллуқли қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда, БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда БМТ Қийноқларга қарши конвенциясига Факультатив протоколни ратификация қилишида кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.ўтказишда кўмаклашишга шайлигини билдирди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/684/64/6846449_0:0:909:682_1920x0_80_0_0_d9912973f0ae726ad1e7ea4d5059d693.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, европа иттифоқи
ЕХҲТ халқаро ҳуқуқ соҳасида Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр
ЕХҲТ ДИИҲБ директори Ўзбекистонга қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда, БМТ айрим конвенцияларини ратификация қилишда ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди.
Акмал Саидов европалик меҳмонга Ўзбекистонда демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига амал қилаётгани ҳақида маълумот берди.
Маттео Мекаччи Ўзбекистонда халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси тузилганини ва сайлов тартиб-таомилларини модернизация қилиш даражасига юқори баҳо берди ҳамда бўлажак президент сайловида конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Шунингдек ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва жамиятни демократлаштиришга тааллуқли қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда, БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда БМТ Қийноқларга қарши конвенциясига Факультатив протоколни ратификация қилишида кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.ўтказишда кўмаклашишга шайлигини билдирди.