https://sputniknews.uz/20210430/mirziyoev-va-japarov-qirgiz-tojik-chegarasidagi-vaziyatni-hal-qilishni-muhokama-qildi-18567989.html
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни ҳал қилишни муҳокама қилди
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни ҳал қилишни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди. 30.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-30T13:24+0500
2021-04-30T13:24+0500
2021-04-30T13:24+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17699912_0:203:2835:1798_1920x0_80_0_0_5ffc895b0eb18d7f8f64864675bb3c66.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.Суҳбатда минтақавий ҳамкорлик ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилдилар. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди.Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.Давлат раҳбарлари жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган қўшма қарор ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.Қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида фаол алмашинувларни давом эттириш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20210430/mirziyoev-va-rahmon-tojik-qirgiz-chegarasidagi-vaziyatni-muhokama-qildi-18567502.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17699912_84:0:2751:2000_1920x0_80_0_0_d3bd8aed95e6a5e108a4de365c10b177.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қирғизистон
сиёсат, ўзбекистон, қирғизистон
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни ҳал қилишни муҳокама қилди
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда минтақавий ҳамкорлик ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилдилар. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди.
Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.
Давлат раҳбарлари жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган қўшма қарор ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида фаол алмашинувларни давом эттириш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.