https://sputniknews.uz/20210430/afgoniston-sharqida-kuchli-portlash-yangradi-30-kishi-qurbon-boldi-18577173.html
Афғонистон шарқида кучли портлаш янгради, 30 киши қурбон бўлди
Афғонистон шарқида кучли портлаш янгради, 30 киши қурбон бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, бир неча километр радиусда уйларнинг ойналарини чилпарчин қилиб юборган. 30.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-30T21:53+0500
2021-04-30T21:53+0500
2021-04-30T21:53+0500
дунёда
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1253/58/12535829_0:108:2421:1470_1920x0_80_0_0_d89c0b33a39ff7d4636b83e5613facdd.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Афғонистон шарқи Логар провинциясида бомба портлаши оқибатида 30 киши қурбон бўлди, 60 га яқини жароҳатланди, деб хабар бермоқда 1TV телеканали маҳаллий ҳукуматга таянган ҳолда.Фавқулодда ҳолат Пол-е Алам шаҳрида юз берган.Ҳозирча уюшмаларнинг биронтаси юз берган ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.РИА Новостига воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, миналаштирилган автомобил Марказий касалхона ёнида портлаган. Ҳужум нишони касалхона яқинидаги бино бўлган. Бинода тинч аҳоли ва ҳарбийлар бўлгани айтилмоқда.Портлаш шу қадар кучли бўлганки, бир неча километр радиусда уйларнинг ойналарини чилпарчин қилиб юборган.Tolo News телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда, полиция олти киши ҳақида хабар берганини маълум қилган, аммо ўнлаб одамлар бино уюмлари остида қолмоқда.Даҳшатли портлаш америка коалицияси қўшинлари Афғонистондан чиқарила бошланганнинг эртасига рўй берган.Пентагонда қайд этишларича, бу жараён методик равишда ва хавфсиз, шошилмасдан амалга оширилади.АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошларининг ҳарбий операцияси Афғонистонда 2001 йилда бошланган.
https://sputniknews.uz/20210427/afgonistondagi-vaziyat-tanazzulga-yuz-tutmoqda-18511256.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1253/58/12535829_159:0:2263:1578_1920x0_80_0_0_4987e2e068c935875d1b88fb8a8f5f57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Афғонистон шарқида кучли портлаш янгради, 30 киши қурбон бўлди
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, бир неча километр радиусда уйларнинг ойналарини чилпарчин қилиб юборган.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Афғонистон шарқи Логар провинциясида бомба портлаши оқибатида 30 киши қурбон бўлди, 60 га яқини жароҳатланди, деб хабар бермоқда 1TV телеканали маҳаллий ҳукуматга таянган ҳолда.
Фавқулодда ҳолат Пол-е Алам шаҳрида юз берган.
Ҳозирча уюшмаларнинг биронтаси юз берган ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
РИА Новостига воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, миналаштирилган автомобил Марказий касалхона ёнида портлаган. Ҳужум нишони касалхона яқинидаги бино бўлган. Бинода тинч аҳоли ва ҳарбийлар бўлгани айтилмоқда.
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, бир неча километр радиусда уйларнинг ойналарини чилпарчин қилиб юборган.
Tolo News телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда, полиция олти киши ҳақида хабар берганини маълум қилган, аммо ўнлаб одамлар бино уюмлари остида қолмоқда.
Даҳшатли портлаш америка коалицияси қўшинлари Афғонистондан чиқарила бошланганнинг эртасига рўй берган.
Пентагонда қайд этишларича, бу жараён методик равишда ва хавфсиз, шошилмасдан амалга оширилади.
АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошларининг ҳарбий операцияси Афғонистонда 2001 йилда бошланган.