Россияда қатор портлашларни режалаштирган 16 нафар украин неонацистлари қўлга олинди

© Пресс-служба НАК / Медиабанкка ўтишСотрудник ФСБ РФ
Сотрудник ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Oбуна бўлиш
Қўлга олинганлар зўравонлик жиноятларини содир этиш, маъмурий биноларни портлашишга тайёргарлик кўришга алоқадор экани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) мамлакатнинг тўққизта шаҳрида 16 нафар "М.К.У" украин радикал уюшмаси тарафдорларини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости идора хабарига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, қўлга олинганлар зўравонлик жиноятларини содир этиш, экстремизмни тарғиб қилиш ҳамда маъмурий биноларни портлашишга тайёргарлик кўриш ва фуқароларга қуролли ҳужум уюуштиришга алоқадор.
“Иркутск, Краснодар, Саратов, Тамбов, Тюмень, Чита, Анапа, Пущино, Переславль-Залесскийда 16 нафар "М.К.У" украин ёшлар радикал уюшмаси тарафдорлари қўлга олинди”, - дейилган хабарда.
Тинтув вақтида улардан совуқ қурол, экстремистик атрибутикалар ҳамда содир этилган ва режалаштирилаётган жиноятлар, ўтказилган зўравонлик ҳақидаги видеоҳисобот мусодара қилинган. Улар ҳисоботни гуруҳ раҳбари Егор Красновга жўнатишган.
Янгиликлар лентаси
0