Бу аниқ “Спутник V”ми?: Россия вакцинаси Тошкентда эмланувчиларни ҳайратда қолдирди
20:44 29.04.2021 (янгиланди: 12:25 30.04.2021)
© SputnikВакцинация Спутник V
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси билан 65 ёшдан ошганларни эмлаш давом этмоқда. Ҳозирча бу вакцина фақат пойтахтда.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik, Анна Желиховская. Эрталаб пойтахтнинг Миробод туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникасида ҳар қачонгидан гавжум.
Узоқ кутилган уколни олмоқчи бўлган кишилар поликлиника коридорида жуда кўп. Ҳафтанинг бошида республикага олиб келинган Россия “Спутник V” вакцинаси туфайли танлов рўйхати кенгайди.
Бундай шароитда ижтимоий масофани сақлаш жуда қийин, шунинг учун ташриф буюрувчилар оқими кўпайиши билан тиббиёт ходимлари рўйхатларни тузиб, уларни навбат билан эмлаш хонасига киритишмоқда.
Ҳамма эрталаб салқин вақтда эмланишни хоҳлайди. Тушлик ва ундан кейин одамлар нисбатан камроқ.
© SputnikХолодильник для хранения вакцины Спутник V
Холодильник для хранения вакцины Спутник V
© Sputnik
Ҳозир Тошкентда об-ҳаво жуда иссиқ, шунинг учун кўпчилик иссиқлик бошланишидан олдин уйга қайтиб келиш учун ваҳлироқ эмланишга ҳаракат қилмоқда.
Вакцинани олишдан олдин беморлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар. Паспорт, шифокорнинг йўлланмаси бўлиши керак. Терапевт сурункали касалликлар борлигини аниқлаш, босим ва ҳароратни ўлчаш учун қисқа сўров ўтказади. Агар укол олиш учун қарши кўрсатмалар бўлмаса, ташриф буюрувчи эмлаш-хонасига юборилади.
Ҳамширалар ампулани бевосита эмланувчи ёнида очишади. Ампула 0,5 мл – бу битта доза. Тиббиёт ходимлари кекса одамларнинг вакцинацияга доир барча саволларга жавоб беришмоқда. Эмланганларни хавотирга соладиган асосий саволлардан бир - нега ампула қутисида "Спутник V" деган ёзув йўқ. Дарҳақиқат, вакцина қутисида Гам-КОВИД-Вак - препаратнинг техник номи ёзилган - бу эса одамларни чалкаштиради.
Гам-КОВИД-Вак ("Спутник V")
Мушак ичига юбориладиган эритма - 2 компонентдан иборат. Клиник тадқиқотлар натижасида “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги 91,4% эканлигини кўрсатди. “Спутник V” вакцинасининг коронавируснинг оғир ҳолатларига қарши самарадорлиги 100% ни ташкил қилади", - дейилган вакцина расмий сайтида.
Мушак ичига юбориладиган эритма - 2 компонентдан иборат. Клиник тадқиқотлар натижасида “Спутник V” вакцинасининг самарадорлиги 91,4% эканлигини кўрсатди. “Спутник V” вакцинасининг коронавируснинг оғир ҳолатларига қарши самарадорлиги 100% ни ташкил қилади", - дейилган вакцина расмий сайтида.
Бундан ташқари, вакцина дельта мушагига киритилиши таъкидланган. Агар бу жойга инъекция қилишнинг иложи бўлмаса, препаратни ёнбош кенг мушак латерал мушагига юборишга рухсат берилади.
Эмлаш икки босқичда амалга оширилади: аввал I компонент билан, сўнгра 21 кундан кейин II компонент билан эмланади, - дейилади расмий саҳифада. Бироқ, марказий поликлиникада эмланувчилардан 28 кундан кейин келиш сўралмоқда.
Вакцинанинг ножўя таъсири йўқлиги ва аллергия келтириб чиқармаганига қарамай, инъекциядан сўнг клиникада 30 дақиқа кутиб туриши сўралади. Агар керак бўлса, унга ўз вақтида ёрдам кўрсатилади.
© SputnikВакцинация Спутник V
Вакцинация Спутник V
© Sputnik
Эмлашдан бир кун ўтиб, ҳамширалар эмланган кишиларнинг аҳволини билиш учун уларга қўнғироқ қилишади, деб айтишди Марказий поликлиникада.
Эмлаш кабинетида бир вақтнинг ўзида 3 кишигача укол олади.
Кеча Миробод тумани марказий кўп тармоқли поликлиникада 90 киши қабул қилинди. Уларнинг сони тиббий муассасага тақдим этиладиган ампула упаковкаси сонига боғлиқ. Агар керак бўлса, поликлиника қўшимча равишда вакциналарни сўрайди.
Вакцинация олишни истаганлар тиббий ходимларга қараганда кўп. Ҳар бир ҳамшира бир хил саволларга жавоб бериши керак.
Аввало, уч кун ичида инъекция жойини намлаш керак эмас, аллергик овқатлар ва газланган ичимликлардан тийилиш керак. 28 кундан кейин яна эмлаш амалга оширилади. Яна “Спутник V” – бу “ГамКовидВак” вакцинасининг савдо номи эканлигини билиш муҳим.
Ўзбекистонликларни хавотирга соладиган яна бир муҳим жиҳат - бу процедура нархи. Коронавирусга қарши эмлаш бепул, шу жумладан Россия препарати билан ҳам. Агар препарат ҳақида шубҳа туғилса, фуқаро унга препарат сертификатини кўрсатишни сўрашга ҳақли. Бу кекса одамларни тинчлантиришга ёрдам беради.
© SputnikВакцинация Спутник V
Вакцинация Спутник V
© Sputnik
Иккинчи уколдан сўнг барча эмланганлар тегишли эмлаш сертификатини олади.
Коронавирусга қарши кураш кампанияси доирасида Россия Федерацияси Ўзбекистонга 1 миллион доза “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш режалаштирилган. Бундан ташқари, бу препаратни республикада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда AstraZeneca вакцина (660 минг доз), шунингдек, ўзбек-хитой препарати билан эмлаш давом этмоқда. Бунинг учун 2 миллионга яқин доза олиб келинди.