https://sputniknews.uz/20210427/rossiya-ozbekistonni-odkb-tadbirlariga-taklif-qilmoqchi-18514761.html
Россия Ўзбекистонни ОДКБ тадбирларига таклиф қилмоқчи
Россия Ўзбекистонни ОДКБ тадбирларига таклиф қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонни ОДКБ шафелиги остида ўтказиладиган тадбирларга таклиф қилмоқчи. 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T16:32+0500
2021-04-27T16:32+0500
2023-04-05T18:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0e/14536958_0:194:2953:1855_1920x0_80_0_0_25c22c506e50afe0b9e4f2f13201d972.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия дўст давлатларни - Ўзбекистон, Сербия ва Мўғулистонни КХШТ ўз тадбирларига жалб қилишни таклиф қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбеда бўлиб ўтган КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида бундай ташаббус билан чиқди."Вазир ташкилотнинг ишчи органлари орқали бунинг учун зарур бўлган қонунчилик базасини шакллантиришни бошлашни таклиф қилди", - деди Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин.Шойгунинг сўзларига кўра, Россия мамлакат Қуролли Кучларининг ҳар йили ўтказиладиган стратегик машқларига бошқа давлатлардан, биринчи навбатда, КХШТ, ШҲТ ва МДҲдан бўлинмалар ва кузатувчиларни жалб қилиш амалиётини давом эттиради.Масалан, бу йил “Ғарб” стратегик ҳарбий машқлари ўтказилади.ШҲТ билан хавфсизлик соҳасида қўшма ишларни кучайтириш ҳам муҳим, деди Фомин."Ижобий тажриба, деди Россия мудофаа вазири йиғилишда, аллақачон мавжуд - бу ўтган йил сентябр ойида бўлиб ўтган КХШТ, МДҲ ва ШҲТ форматидаги Мудофаа вазирларининг қўшма йиғилиши", - деб қўшимча қилди Мудофаа вазири ўринбосари.Шойгу бу йўналишларни амалга ошириш "КХШТ ҳудудида тинчлик ва барқарорликни сақлашга" хизмат қилишига ишонч билдирди."Июн ойида Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференциясини ўтказамиз. Россия мудофаа вазири бу халқаро платформада жамоавий хавфсизликни таъминлашга ёндашувларимизнинг умумийлигини намойиш қилишни таклиф қилди", - дея хулоса қилди Фомин.Унинг таъкидлашича, КХШТ бўйича ҳамкасбларга "ташкилотнинг ҳарбий қисмини ривожлантиришга" эътибор қаратиш тавсия қилинди.
https://sputniknews.uz/20210427/afgonistondagi-vaziyat-tanazzulga-yuz-tutmoqda-18511256.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0e/14536958_110:0:2841:2048_1920x0_80_0_0_d85a9402c16b3b60583f82c4da89bbda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), россия
сиёсат, ўзбекистон, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), россия
Россия Ўзбекистонни ОДКБ тадбирларига таклиф қилмоқчи
16:32 27.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россия Ўзбекистонни ОДКБ шафелиги остида ўтказиладиган тадбирларга таклиф қилмоқчи.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия дўст давлатларни - Ўзбекистон, Сербия ва Мўғулистонни КХШТ ўз тадбирларига жалб қилишни таклиф қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбеда бўлиб ўтган КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида бундай ташаббус билан чиқди.
"Вазир ташкилотнинг ишчи органлари орқали бунинг учун зарур бўлган қонунчилик базасини шакллантиришни бошлашни таклиф қилди", - деди Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин.
Шойгунинг сўзларига кўра, Россия мамлакат Қуролли Кучларининг ҳар йили ўтказиладиган стратегик машқларига бошқа давлатлардан, биринчи навбатда, КХШТ, ШҲТ ва МДҲдан бўлинмалар ва кузатувчиларни жалб қилиш амалиётини давом эттиради.
Масалан, бу йил “Ғарб” стратегик ҳарбий машқлари ўтказилади.
ШҲТ билан хавфсизлик соҳасида қўшма ишларни кучайтириш ҳам муҳим, деди Фомин.
"Ижобий тажриба, деди Россия мудофаа вазири йиғилишда, аллақачон мавжуд - бу ўтган йил сентябр ойида бўлиб ўтган КХШТ, МДҲ ва ШҲТ форматидаги Мудофаа вазирларининг қўшма йиғилиши", - деб қўшимча қилди Мудофаа вазири ўринбосари.
Шойгу бу йўналишларни амалга ошириш "КХШТ ҳудудида тинчлик ва барқарорликни сақлашга" хизмат қилишига ишонч билдирди.
"Июн ойида Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференциясини ўтказамиз. Россия мудофаа вазири бу халқаро платформада жамоавий хавфсизликни таъминлашга ёндашувларимизнинг умумийлигини намойиш қилишни таклиф қилди", - дея хулоса қилди Фомин.
Унинг таъкидлашича, КХШТ бўйича ҳамкасбларга "ташкилотнинг ҳарбий қисмини ривожлантиришга" эътибор қаратиш тавсия қилинди.