https://sputniknews.uz/20210427/qanot-sharq-aviakompaniyasi-ilk-samolyotini-qabul-qilib-oldi-18505634.html
“Qanot Sharq” авиакомпанияси илк самолётини қабул қилиб олди
“Qanot Sharq” авиакомпанияси илк самолётини қабул қилиб олди
Sputnik Ўзбекистон
“Qanot Sharq” ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга ошириши кутилмоқда. 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T10:34+0500
2021-04-27T10:34+0500
2021-04-27T10:34+0500
жамият
самолёт
qanot sharq airlines
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1a/18503703_287:0:3928:2048_1920x0_80_0_0_3a8cf88deaeea14ab0375011f5e952f3.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq Airlines” хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини қабул қилиб олди.Авиакомпания 20 кундан кейин яна бир A320ни қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. Йил охирига қадар авиаташувчи қўшимча равишда яна иккита катта сиғимга эга Airbus A320га эга бўлиши лозим. Компания истиқболда ўз авиапаркини учта A320 ва учта A330 самолётлари билан тўлдиришни режалаштирмоқда.“Qanot Sharq” ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга ошириши кутилмоқда.“Qanot Sharq Airlines” 1998 йилда рўйхатга олинган ҳамда юк ва йўловчи авиаташувларига ихтисослашган. 2003 йилдан 2012 йилгача компания “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан Ил-76 самолётларини ижарага олган ва Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания ўлароқ ўз чартер рейсларини амалга оширган. У ўзини Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания сифатида танитмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1a/18503703_742:0:3473:2048_1920x0_80_0_0_c60959c84f9c9e2f6e7c38ba4f2b9cb7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самолёт, qanot sharq airlines
жамият, самолёт, qanot sharq airlines
“Qanot Sharq” авиакомпанияси илк самолётини қабул қилиб олди
“Qanot Sharq” ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга ошириши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq Airlines” хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини қабул қилиб олди.
Авиакомпания 20 кундан кейин яна бир A320ни қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. Йил охирига қадар авиаташувчи қўшимча равишда яна иккита катта сиғимга эга Airbus A320га эга бўлиши лозим.
Компания истиқболда ўз авиапаркини учта A320 ва учта A330 самолётлари билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
“Qanot Sharq” ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга ошириши кутилмоқда.
“Qanot Sharq Airlines” 1998 йилда рўйхатга олинган ҳамда юк ва йўловчи авиаташувларига ихтисослашган. 2003 йилдан 2012 йилгача компания “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан Ил-76 самолётларини ижарага олган ва Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания ўлароқ ўз чартер рейсларини амалга оширган. У ўзини Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания сифатида танитмоқда.