https://sputniknews.uz/20210427/nafs-balosi-nurashonda-gaz-portlashiga-nima-sabab-bolgani-aytildi-18518126.html
“Нафс балоси”: Нурафшонда газ портлашига нима сабаб бўлгани айтилди
“Нафс балоси”: Нурафшонда газ портлашига нима сабаб бўлгани айтилди
Sputnik Ўзбекистон
“Ҳудудгазтаъминот” Нурафшондаги портлаш хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққанини маълум қилди. 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T18:53+0500
2021-04-27T18:53+0500
2021-04-27T22:43+0500
ҳодисалар
тошкент вилояти
газ портлаши
нурафшон шаҳри
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18515384_0:370:960:910_1920x0_80_0_0_eae0e93fdbfb3a65abcbfe50d22adf0b.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлашига хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққан. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, воқеа жойида ФВВ ходимлари билан биргаликда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали ходимлари иш олиб борган.Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмаслик, маиший фойдаланишда ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларни ишлатмасликни сўраган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурафшонда газ портлаши оқибатида бир киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210427/nurafshonda-gaz-portlashi-oqibatida-bir-kishi-qurbon-boldi-18510129.html
нурафшон шаҳри
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18515384_0:280:960:1000_1920x0_80_0_0_0be063cef36c0205a6318ff0c4545b78.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент вилояти, газ портлаши, нурафшон шаҳри
ҳодисалар , тошкент вилояти, газ портлаши, нурафшон шаҳри
“Нафс балоси”: Нурафшонда газ портлашига нима сабаб бўлгани айтилди
18:53 27.04.2021 (янгиланди: 22:43 27.04.2021) “Ҳудудгазтаъминот” Нурафшондаги портлаш хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққанини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлашига хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққан. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, воқеа жойида ФВВ ходимлари билан биргаликда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали ходимлари иш олиб борган.
“Ўрганишлар жараёнида маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлганлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.
Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмаслик, маиший фойдаланишда ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларни ишлатмасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурафшонда газ портлаши оқибатида бир киши қурбон бўлгани
хабар қилинган эди.