https://sputniknews.uz/20210427/moskva-muftiysi-masjidlar-etishmasligidan-shikoyat-qildi-18510966.html
Москва муфтийси масжидлар етишмаслигидан шикоят қилди
Москва муфтийси масжидлар етишмаслигидан шикоят қилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Москвада масжидлар етишмаслиги сабаб 30 мингдан зиёд киши ҳар ҳафта жума намозини пойтахт кўчаларида адо этишга мажбур. Бу ҳақда... 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T14:14+0500
2021-04-27T14:14+0500
2021-04-27T14:17+0500
россия
москва
масжид
рамазон ойи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18510833_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_ae57850b49bec6e06c671aaa9fc5d7a0.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Москвада масжидлар етишмаслиги сабаб 30 мингдан зиёд киши ҳар ҳафта жума намозини пойтахт кўчаларида адо этишга мажбур. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов маълум қилди.Крганов бу йил Москвада Рамазон ҳайити намозини оммавий ўқишга тақиқ қўйилмаганини таъкидлади. Унинг тахминига кўра, шаҳарда Рамазон ҳайитини нишонлашда 250 минг нафарга яқин киши иштирок этади. “Афсуски, пойтахтда (Москвада – таҳр.) масжидлар етишмаслиги муаммосини яна бир таъкидлашим даркор. Ҳайит намозлари у ёқда турсин, ҳатто жума намозларини 30 мингдан зиёд мусулмонлар кўчада адо этишга мажбур, чунки масжидларда жой йўқ”, - деди муфтий. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Крганов Москва ҳукуматига мурожаат қилиб, бу муаммо албатта ҳал этиш ва шаҳарда масжид қурилиши учун ер ажратишни сўради.Эслатиб ўтамиз, бу йил дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини 13 май куни нишонлашади.
https://sputniknews.uz/20210314/urgutda-muhtasham-jome-masjidi-ochildi-17742103.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18510833_222:0:2953:2048_1920x0_80_0_0_253d6811c9338ef16f002c4741ddb4ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, москва, масжид, рамазон ойи
россия, москва, масжид, рамазон ойи
Москва муфтийси масжидлар етишмаслигидан шикоят қилди
14:14 27.04.2021 (янгиланди: 14:17 27.04.2021) ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Москвада масжидлар етишмаслиги сабаб 30 мингдан зиёд киши ҳар ҳафта жума намозини пойтахт кўчаларида адо этишга мажбур. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов маълум қилди.
Крганов бу йил Москвада Рамазон ҳайити намозини оммавий ўқишга тақиқ қўйилмаганини таъкидлади. Унинг тахминига кўра, шаҳарда Рамазон ҳайитини нишонлашда 250 минг нафарга яқин киши иштирок этади.
“Афсуски, пойтахтда (Москвада – таҳр.) масжидлар етишмаслиги муаммосини яна бир таъкидлашим даркор. Ҳайит намозлари у ёқда турсин, ҳатто жума намозларини 30 мингдан зиёд мусулмонлар кўчада адо этишга мажбур, чунки масжидларда жой йўқ”, - деди муфтий. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Крганов Москва ҳукуматига мурожаат қилиб, бу муаммо албатта ҳал этиш ва шаҳарда масжид қурилиши учун ер ажратишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, бу йил дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини 13 май куни нишонлашади.