https://sputniknews.uz/20210427/andijonda-qalbaki-pzr-testini-tayyorlab-sotishni-biznesga-aylantirgan-oquvchilar-ushlandi-18507658.html
Андижонда қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни бизнесга айлантирган ўқувчилар ушланди
Андижонда қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни бизнесга айлантирган ўқувчилар ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари фуқароларга сохта тест таҳлилларини сотаётган вақтда қўлга олинган. 27.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-27T11:55+0500
2021-04-27T11:55+0500
2021-04-27T11:55+0500
ҳодисалар
жиноят
андижон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18361574_0:154:3072:1882_1920x0_80_0_0_da86c26792b57ffbeed2dfd68526b30d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Андижон вилоятида қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни “касб қилган” ўқувчилар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.Маълум қилинишича, “Дўстлик” чегара назорат пости яқинида тезкор тадбир ўтказилган. Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари М.У. ва Н.М. тадбирга жалб қилинган икки фуқарога коронавирус аниқланмагани тўғрисидаги сохта ПЗР-тестини сотаётган вақтида қўлга олинган. Улар хизматлари эвазига 110 минг сўм сўрашган.М.У.нинг яшаш хонадонида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона коронавирусга (COVID-19) тест топширганлик тўғрисидаги маълумотнома бланкаси аниқланган. Бундан ташқари, 1 дона “АСЕR” ноутбук ва 1 дона “ЕРСОN” рангли принтер мусодара қилинган.Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210420/fuqaroni-rossiyaga-soxta-hujjatlar-bilan-yubormoqchi-bolgan-firibgar-ushlandi-18419634.html
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18361574_341:17:2873:1916_1920x0_80_0_0_f99d01e3f481e3910942a4ebee624020.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , жиноят, андижон вилояти
ҳодисалар , жиноят, андижон вилояти
Андижонда қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни бизнесга айлантирган ўқувчилар ушланди
Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари фуқароларга сохта тест таҳлилларини сотаётган вақтда қўлга олинган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Андижон вилоятида қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни “касб қилган” ўқувчилар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси
хабар берди.
Маълум қилинишича, “Дўстлик” чегара назорат пости яқинида тезкор тадбир ўтказилган. Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари М.У. ва Н.М. тадбирга жалб қилинган икки фуқарога коронавирус аниқланмагани тўғрисидаги сохта ПЗР-тестини сотаётган вақтида қўлга олинган. Улар хизматлари эвазига 110 минг сўм сўрашган.
М.У.нинг яшаш хонадонида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона коронавирусга (COVID-19) тест топширганлик тўғрисидаги маълумотнома бланкаси аниқланган.
Бундан ташқари, 1 дона “АСЕR” ноутбук ва 1 дона “ЕРСОN” рангли принтер мусодара қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.