“Тахиатош ИЭС”да йирик ёнғин рўй бергани рад этилди

© SputnikЭкскурсия по Тахиаташской ТЭС
Экскурсия по Тахиаташской ТЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Тахиатош ИЭС” АЖ да ёнғин юз бергани ва бунинг натижасида Қорақалпоғистоннинг аксарият ҳудудларида электр энергияси узилиши юз бергани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. “Тахиатош ИЭС” АЖда ҳеч қандай ёнғин юз бермаган. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ расман маълум қилди.
Аввалроқ айрим ижтимоий тармоқларда “Тахиатош ИЭС” АЖ да ёнғин юз бергани ва Қорақалпоғистоннинг аксарият ҳудудлари светсиз қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Маълум қилинишича, 25 апрель куни соат 20:46 да станциядаги очиқ тақсимловчи қурилмада қисқа туташув юз берганлиги сабабли 1-сонли буғ-газ қурилмаси ва 1, 3-сонли турбогенераторлар автоматик ҳимоя тизимининг ишга тушуши натижасида ўчиб қолган.
Воқеа натижасида энергоускуналарга ҳеч қандай талофат етмаган. Соат 21:23 да станцияда очиқ тақсимловчи қурилманинг иш фаолияти тикланган.
Хабарда энергоблоклар босқичма-босқич ишга туширилиб, энерготизимга уланаётгани қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0