“Коронавирус бўрони”: Ҳиндистонда жасадлар кечаю кундуз кўчада ёқилмоқда

© REUTERS / ADNAN ABIDI"Коронавирусный шторм " в Индии
Коронавирусный шторм  в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ҳиндистон коронавирус бўронининг қоқ марказига айланди. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди миллатга мурожаат йўллаётиб, шундай баёнот берди.
“Ҳиндистонни “коронавирус бўрон”и ларзага солди”, — деди у. Моди касалланиш сонининг кескин ортиши муносабати билан барча фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва эмланишга чақирди, дея ёзади “Reuters”.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, Нью-Деҳлида ҳар тўрт дақиқада бир киши коронавирусдан ўлмоқда. Бутун мамлакат бўйича ҳар куни COVID-19 дан 2 мингга яқин ўлим қайд этилмоқда, аммо норасмий статистика бўлиши ҳам мумкин.
Қатор ОАВлар Деҳли ва бошқа шаҳарларда вафот этаётганлар кўплигидан уларнинг жасадларини кечаю кундуз кўчада ёқишга тўғри келётгани ҳақида ёзмоқда.
Мамлакатда эпидемиологик вазият бунчалик оғирлашиб кетишига коронавируснинг янги, “ҳиндча” тури сабаб бўлгани инкор қилинмаяпти.
Ҳиндистон COVID-19 билан касалланиш бўйича дунё рекордини ўрнатмоқда: суткасида 300 мингдан зиёд киши вирус юқтириб олмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 17 миллиондан зиёд киши касалланган, шулардан 195 минг нафари қурбон бўлган.
Янгиликлар лентаси
0