https://sputniknews.uz/20210426/esnash-xavfli-xastaliklar-alomatimi-18499904.html
Эснаш хавфли хасталиклар аломатими?
Эснаш хавфли хасталиклар аломатими?
Sputnik Ўзбекистон
Тез-тез ва асоссиз эснаш хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. 26.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-26T18:02+0500
2021-04-26T18:02+0500
2021-04-26T18:02+0500
жамият
саломатлик
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1a/18499791_0:0:1300:731_1920x0_80_0_0_4da871433f4c5f52688446ffca0fc970.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Кўпгина инсонлар эснашни мутлақо зарарсиз ва ҳатто фойдали рефлекс деб ҳисоблайди. Аслида тез-тез ва асоссиз эснаш хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Ғофуров эснашга оид қатор долзарб саволларга жавоб берди.Шифокорнинг сўзларига кўра, бу одатнинг инсонга фойдали жиҳатлари жуда кўп: у орқали мушаклар бўшашиб, мия ва тананинг бошқа аъзолари кислород билан тўйинади, организмдаги жисмоний чарчоқ ва руҳий юк енгиллашади, энг асосийси, эснаш мияни “совутиш”га ёрдам беради.Эснаш пайтида энг кўп жағ мушаклари зўриқиб, улар тўғридан-тўғри инсоннинг кўришига таъсир қилади. Олимларнинг айтишича, уйқусида тишини ғижирлатадиганларга эснаш фойдали экан. Кўпчилик эснашни тезроқ ухлашга кўмаклашади, деб ўйлайди. Бу нотўғри, аксинча, у уйқуни қочириб, танани тетиклаштиради. Таъкидланишича, одатда инсон бир кунда 7-15 мартагача эснаши меъёр ҳисобланади. Бироқ ундан ортиқ эснаш, аввало, сурункали чарчаш синдроми ҳисобланиб, бу ҳолатни кунлик 7-8 соатлик уйқу билан енгиб бўлмайди. Шунингдек, инсон сурункали чарчаганда кўкракда оғриқ, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашиши, бош оғриғи ва ҳатто ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.Мутахассис тез-тез ва бетартиб эснаш депрессия хасталигининг аломати бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Чунки депрессия пайтида инсонда кортизол гормонининг ортиб кетиши кузатилади ва бунда бемор кўп эснайди. Қолаверса, антидепрессантлар ичиш ва бунинг натижасида серотонин гормони миқдорининг ортиши ҳисобига ҳам бундай ҳолат кузатилиши мумкин. Депрессия вақтида бемор умидсиз ва хомуш кайфият таъсиридан чиқиб кета олмайди ҳамда атроф-муҳитга қизиқиши йўқолиб, бош оғриғи ва ихтиёрсиз агрессия кучаяди. Шу боис бундай вазиятларда шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
https://sputniknews.uz/20210419/olimlar-inson-uch-bosqichda-biologik-qarishini-aniqlashdi-18396771.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1a/18499791_84:0:1239:866_1920x0_80_0_0_76286f9601b04c2e1272b7d9064985fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, саломатлик, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, саломатлик, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Эснаш хавфли хасталиклар аломатими?
Тез-тез ва асоссиз эснаш хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Кўпгина инсонлар эснашни мутлақо зарарсиз ва ҳатто фойдали рефлекс деб ҳисоблайди. Аслида тез-тез ва асоссиз эснаш хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин. Тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Ғофуров эснашга оид қатор долзарб саволларга
жавоб берди. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу одатнинг инсонга фойдали жиҳатлари жуда кўп: у орқали мушаклар бўшашиб, мия ва тананинг бошқа аъзолари кислород билан тўйинади, организмдаги жисмоний чарчоқ ва руҳий юк енгиллашади, энг асосийси, эснаш мияни “совутиш”га ёрдам беради.
Эснаш пайтида энг кўп жағ мушаклари зўриқиб, улар тўғридан-тўғри инсоннинг кўришига таъсир қилади. Олимларнинг айтишича, уйқусида тишини ғижирлатадиганларга эснаш фойдали экан. Кўпчилик эснашни тезроқ ухлашга кўмаклашади, деб ўйлайди. Бу нотўғри, аксинча, у уйқуни қочириб, танани тетиклаштиради.
Таъкидланишича, одатда инсон бир кунда 7-15 мартагача эснаши меъёр ҳисобланади. Бироқ ундан ортиқ эснаш, аввало, сурункали чарчаш синдроми ҳисобланиб, бу ҳолатни кунлик 7-8 соатлик уйқу билан енгиб бўлмайди.
“Боиси бу синдром узоқ давом этган оғир иш жараёни, тўйиб ухламаслик, нотўғри овқатланиш, спорт ва жисмоний меҳнат билан мунтазам шуғулланмаслик оқибатида ривожланади. Мутахассислар томонидан бундай эснаш қонда кортизол (стресс) гормонининг миқдори орттиши билан тушунтирилади”, - деди Ғофуров.
Шунингдек, инсон сурункали чарчаганда кўкракда оғриқ, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашиши, бош оғриғи ва ҳатто ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.
Мутахассис тез-тез ва бетартиб эснаш депрессия хасталигининг аломати бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Чунки депрессия пайтида инсонда кортизол гормонининг ортиб кетиши кузатилади ва бунда бемор кўп эснайди.
Қолаверса, антидепрессантлар ичиш ва бунинг натижасида серотонин гормони миқдорининг ортиши ҳисобига ҳам бундай ҳолат кузатилиши мумкин. Депрессия вақтида бемор умидсиз ва хомуш кайфият таъсиридан чиқиб кета олмайди ҳамда атроф-муҳитга қизиқиши йўқолиб, бош оғриғи ва ихтиёрсиз агрессия кучаяди. Шу боис бундай вазиятларда шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.