Японияда ўзбекистонлик талаба сувда чўкаётган ўсмирни қутқарди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишНа берегу моря
На берегу моря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик талаба денгизда чўкаётган япониялик ўсмирнинг ҳаётини қутқариб қолди. Япония элчиси унга миннатдорчилик билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Япониянинг Гинован шаҳрида 21 ёшли ўзбекистонлик денгизда ғарб бўлаётган ўсмирнинг ҳаётини қутқариб қолди. Бу ҳақда “Nippon NewsNetwork” телеканалида эфирга узатилган репортаждан маълум бўлди.
Маълум бўлишича, ўсмир чўмилиш тақиқланган жойда дўстлари сузмоқчи бўлган ва кучли тўлқинлар кўтарилган вақтда ғарқ бўла бошлаган.
Ўша пайт шу яқин атрофда бўлган ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев буни кўриб қолган ва уни қутқаришга шошилган. У ўзини сувга ташлаб, чўкаётган ўсмирни соҳилга олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Ўринбоевга Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёшинори Фужияма миннатдорчилик изҳор этган.
“Мен Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Ўринбоевга ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Гинован шаҳрида денгизда чўкиб кетаётган япон ўсмирини қутқаргани учун чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ҳозирда Ўринбоев Япониянинг энг жанубий қисмида жойлашган Окинава префектурасида таҳсил олади. Ўзи ҳам денгизга биринчи марта тушганига қарамай, бор кучи билан сузиб бориб, одам қутқарган ушбу ўзбек ўсмирининг жасурлиги ва виждонлилиги учун яна бир бор самимий миннатдорчилигимни изҳор этишга ижозат беринг”, — деди элчи.
Янгиликлар лентаси
0