Ўзбекистондаги ишсизлар сони очиқланди

© SputnikТрудовая ярмарка вакансий в Ташкенте
Трудовая ярмарка вакансий в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Oбуна бўлиш
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистондаги ишсизлар сонини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ҳозирда Ўзбекистонда 1 миллион 600 минг фуқаро ишга муҳтож. Бу ҳақда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев маълум қилди.
“Ҳозирда юртимизда 1 миллион 600 минг аҳоли бандлигини таъминлаш талаб этилаётган бўлса, уларнинг 805 мингдан ортиғи 16—30 ёшдаги ишсизлардир. Шунингдек, 2021 йилда меҳнат бозорига жами 560 минг битирувчи кириб келади. Натижада жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш учун эҳтиёж 1 миллион 365 мингдан ортиқни ташкил қилади”, - деди у Сенатнинг 14-ялпи мажлисида.
Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Мирзиёев хотин-қизлар дуч келаётган муаммоларни санаб ўтди
Сайфуллаев айнан шунинг учун ҳам 2021 йилдаги давлат дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилганини урғулади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказган йиғилишида ёшлар масаласида йўл қўйган камчиликлари учун қатор ҳокимларни ишдан бўшатган эди.
Янгиликлар лентаси
0