https://sputniknews.uz/20210425/jo-bayden-armanlar-genotsidini-tan-oldi-18481655.html
Жо Байден арманлар геноцидини тан олди
Жо Байден арманлар геноцидини тан олди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олди 25.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-25T11:06+0500
2021-04-25T11:06+0500
2021-04-25T11:06+0500
дунёда
ақш
туркия
мевлут чавушўғли
жо байден
усмонлилар империяси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1f/18054371_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_f1e6a7cee57322a7672ec3227ad60389.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган Америка етакчисининг баёнотидан маълум бўлади.“Ҳар йили шу кунда биз Усмонлилар империяси даврида арманлар геноциди оқибатида ҳалок бўлган барчани хотирлаймиз ва бундай ёвуз ишлар такрорланишининг олдини олиш мажбуриятини оламиз", – дейилади АҚШ президенти баёнотида.Байден Америка халқи геноцид қурбонига айланган барча арманлар хотирасини ҳурмат қилишини қўшимча қилган.Туркия билан муносабатлари ёмонлашишидан ҳадиксираган Жо Байдендан олдинги давлат раҳбарлари ўз баёнотларида “геноцид” сўзини ишлатишган қочишган. 2019 йилда АҚШ Сенати ва Конгрессининг вакиллар палатаси илк бор арманлар геноцидини тан олиш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилган эди.Туркия муносабатиТуркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли Анқара Байденнинг бу баёнотини тўлиқ инкор этишини маълум қилди.“Сўзлар тарихни ўзгартира ёки қайта ёза олмайди. Бизнинг ўтмишимиз тўғрисида кимлардандир ўрганадиган нарсамиз йўқ. Сиёсий оппортунизм – тинчлик ва адолатга энг катта хиёнат. Биз мутлақ популизмга асосланган бу баёнотни бутунлай инкор қиламиз”, – деб Туркия авазири Twitter᾽даги саҳифасида.Туркия ТИВнинг расмий баёнотида бу баёнот Вашингтон ва Анқара ўртасидаги муносабатларга путур етказиши маълум қилинган.Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин АҚШ президенти Жо Байденга Қўшма штатлар тарихига боқишини тавсия қилган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1f/18054371_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_39b551ee54bc3c45197a019292aadb8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, туркия, мевлут чавушўғли, жо байден, усмонлилар империяси
дунёда, ақш, туркия, мевлут чавушўғли, жо байден, усмонлилар империяси
Жо Байден арманлар геноцидини тан олди
АҚШ президенти Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олди
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган Америка етакчисининг
баёнотидан маълум бўлади.
“Ҳар йили шу кунда биз Усмонлилар империяси даврида арманлар геноциди оқибатида ҳалок бўлган барчани хотирлаймиз ва бундай ёвуз ишлар такрорланишининг олдини олиш мажбуриятини оламиз", – дейилади АҚШ президенти баёнотида.
Байден Америка халқи геноцид қурбонига айланган барча арманлар хотирасини ҳурмат қилишини қўшимча қилган.
Туркия билан муносабатлари ёмонлашишидан ҳадиксираган Жо Байдендан олдинги давлат раҳбарлари ўз баёнотларида “геноцид” сўзини ишлатишган қочишган. 2019 йилда АҚШ Сенати ва Конгрессининг вакиллар палатаси илк бор арманлар геноцидини тан олиш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилган эди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли Анқара Байденнинг бу баёнотини тўлиқ инкор этишини маълум қилди.
“Сўзлар тарихни ўзгартира ёки қайта ёза олмайди. Бизнинг ўтмишимиз тўғрисида кимлардандир ўрганадиган нарсамиз йўқ. Сиёсий оппортунизм – тинчлик ва адолатга энг катта хиёнат. Биз мутлақ популизмга асосланган бу баёнотни бутунлай инкор қиламиз”, – деб Туркия авазири
Twitter᾽даги саҳифасида.
Туркия ТИВнинг расмий баёнотида бу баёнот Вашингтон ва Анқара ўртасидаги муносабатларга путур етказиши
маълум қилинган.Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин АҚШ президенти Жо Байденга Қўшма штатлар тарихига боқишини
тавсия қилган.