https://sputniknews.uz/20210423/buxorolik-yigit-sevgilisini-issiq-sovuq-orqali-qaytarishni-istab-3-ming-dan-ayrildi-18462097.html
Бухоролик йигит севгилисини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг $дан айрилди
Бухоролик йигит севгилисини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг $дан айрилди
Sputnik Ўзбекистон
Тергов ҳаракатлари давомида,"иссиқ-совуқ"чининг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, деб хабар берган Тергов... 23.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-23T11:23+0500
2021-04-23T11:23+0500
2021-04-23T11:23+0500
жамият
фолбин
фирибгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/54/01/540199_0:184:2991:1866_1920x0_80_0_0_db5ceb854fe80c0ca2a0e013bfe335e7.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Бухоролик эркак севган қизини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг долларидан айрилди.Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг телеграм каналида хабар берилишича, воқеа март ойида юз берган."32 ёшли Х.Ситора Бухоро шаҳрида яшаган Т.Шавкат ўзини “фолбин” деб таништириб, унинг севган қизини "иссиқ-совуқ" орқали қайтариб беришга ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритган", - дейилади хабарда.Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ситорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Ситоранинг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.Ҳозирда тергов давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20191215/Folbinga-ishongan-toshkentlik-iz-am-yigitsiz-am-tilla-tainchosiz-oldi-13014121.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/54/01/540199_130:0:2861:2048_1920x0_80_0_0_e01ad794a38be90a54d9026a97d1a182.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фолбин, фирибгарлик
жамият, фолбин, фирибгарлик
Бухоролик йигит севгилисини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг $дан айрилди
Тергов ҳаракатлари давомида,"иссиқ-совуқ"чининг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, деб хабар берган Тергов департаменти.
ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Бухоролик эркак севган қизини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг долларидан айрилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг телеграм каналида хабар берилишича, воқеа март ойида юз берган.
"32 ёшли Х.Ситора Бухоро шаҳрида яшаган Т.Шавкат ўзини “фолбин” деб таништириб, унинг севган қизини "иссиқ-совуқ" орқали қайтариб беришга ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритган", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ситорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Ситоранинг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.