Хонанда Жасур Умиров устидан жиноий иш очишни рад этган терговчига чора кўрилди

© Instagram / jasur_umirov_officiall Жасур Умиров
Жасур Умиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
Унга нисбатан вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Хонанда Жасур Умировга нисбатан номусга тегиш иши юзасидан дастлаб жиноий иш қўзғатишни рад этган Каттақўрғон туман ИИБ Тергов бўлими терговчисининг ҳаракатига баҳо берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Каттақўрғон шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказган. Унда терговчи далилларни сохталаштирмагани, тергов иштирокчиларининг кўрсатмаларини ўзларининг сўзларидан ёзиб олгани аниқланган. Шу боис унга нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Жасур Умировга қарши жиноий иш очишни рад этган терговчининг ҳаракатлари ўрганилмоқда
Бироқ у иш юзасидан қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйгани сабаб унга нисбатан вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
Шунингдек, мазкур ҳолатда идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига ҳайфсан, туман ИИБ бошлиғига танбеҳ интизомий жазоси қўлланилган.
Вилоят ИИБ ТБ бошлиғининг ўринбосари эса лавозимдан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Жасур Умиров Жиноят кодексининг номусга тегиш моддаси билан айбдор деб топилган ва 5 йилга қамалган.
Янгиликлар лентаси
0