https://sputniknews.uz/20210422/shavkat-mirziyoev-iyun-oyida-tojikistonga-safar-qiladi-18452558.html
Шавкат Мирзиёев июнь ойида Тожикистонга сафар қилади
Шавкат Мирзиёев июнь ойида Тожикистонга сафар қилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга ташриф буюради.
2021-04-22T16:34+0500
2021-04-22T16:34+0500
2021-04-22T16:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
тожикистон
эмомали раҳмон
абдулла арипов
коҳир расулзода
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/955/09/9550955_0:0:1201:676_1920x0_80_0_0_83289a4201522f2d51e54cda4991a8fb.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга ташриф буюради.Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 21 апрель куни Душанбе шаҳрига Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат экспертлар делегацияси ташриф буюрган.Улар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва сув-энергетика, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.Экспертларнинг иш натижалари Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Хўжанд шаҳрида 24 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувида тақдим этилади.Хусусан, олий даражадаги тадбир дастурини мазмунли тўлдириш масалалари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи давомида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистонга илк расмий давлат ташрифи билан 2018 йил 9 март куни борган эди. Ўша йилнинг август ойида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга сафар қилган эди.
https://sputniknews.uz/20210218/Emomali-Ramon-zbekiston-tashi-ishlar-vazirini-abul-ildi-16035444.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/955/09/9550955_43:0:1108:799_1920x0_80_0_0_b129036bc895e2fb0be680c74beb42d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тожикистон, эмомали раҳмон, абдулла арипов, коҳир расулзода
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тожикистон, эмомали раҳмон, абдулла арипов, коҳир расулзода
Шавкат Мирзиёев июнь ойида Тожикистонга сафар қилади
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга ташриф буюради.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабарига кўра, 21 апрель куни Душанбе шаҳрига Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат экспертлар делегацияси ташриф буюрган.
Улар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва сув-энергетика, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.
Экспертларнинг иш натижалари Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Хўжанд шаҳрида 24 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувида тақдим этилади.
“Икки мамлакат бош вазирлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини ҳам муҳокама қилади”, - дейилган хабарда.
Хусусан, олий даражадаги тадбир дастурини мазмунли тўлдириш масалалари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи давомида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистонга илк расмий давлат ташрифи билан 2018 йил 9 март куни
борган эди. Ўша йилнинг август ойида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга
сафар қилган эди.