МБ ўзбекистонликларни айрим озиқ-овқат нархлари сезиларли ўсиши эҳтимолидан огоҳлантирди

© Depositphotos / eldarnurkovicПокупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине
Покупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Марказий банк Ўзбекистон аҳолисини айрим турдаги асосий озиқ-овқат нархларининг эҳтимолий сезиларли ўсишидан огоҳлантирди.
Таъкидланишича, бу ҳосилдорликнинг кам бўлганлиги ва айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига нисбатан киритилаётган чекловлар таъсирида ташқи бозорлардаги нархларнинг ўсиши билан изоҳланади.
Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни импорт қилишда концентрация даражаси ва ички ишлаб чиқаришда таннарх харажатларининг нисбатан юқорилиги билан изоҳланади.
Банк бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш бўйича ягона давлат стратегияси, импорт бозорларини диверсификация қилиш, импортда концентрациялашув даражасини пасайтириш ва транспорт харажатларини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини беришини қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0