https://sputniknews.uz/20210421/xivada--noananaviy-korinishidagi-qadimiy-quduq-topildi-18429573.html
Хивада ноанъанавий кўринишдаги қадимий қудуқ топилди
Хивада ноанъанавий кўринишдаги қадимий қудуқ топилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар
2021-04-21T12:27+0500
2021-04-21T12:27+0500
2021-04-21T12:28+0500
жамият
хива
“ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси
археологик топилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/14/18423356_0:240:1280:960_1920x0_80_0_0_d1492bd9d3c4a993ae597e924d536575.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар бермоқда.Қудуққа қўриқхона ҳудудида таъмирлаш ишлари вақтида дуч келинган. Унинг ноанъанавий кўриниши турли хил фаразларга сабаб бўлмоқда.Чунки бу қудуқ бошқа сув қудуқлари каби пастдан тепага торайиб кетмасдан унинг барча қисмида диаметри бир хил яъни, 2,6 метрни ташкил қилади. Чуқурлиги 5,6 метрга тенг. Қадимги анъанага кўра, қудуқнинг асоси, яъни пойдевор қисмига Хоразм шароитида кўп учрайдиган дарахт, тут ёки гужумдан ёғоч пойдевор ўрнатилган. Ёғочнинг қалинлиги 16 см атрофида. Қудуқ деворларига 25х25х6 см ўлчамдаги пишган ғишт нозик дид билан терилган. Ғиштлар юзасида ромбсимон белгилар мавжуд. Қудуқ тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилгани тахмин қилинмоқда.Ҳозир олимлар мазкур қудуқдан айнан нима мақсадда фойдаланилганлигини илмий жиҳатдан ўрганмоқда.
https://sputniknews.uz/20200211/Shov-shuvlarga-sabab-blgan-Surkhondardagi-topilma-aida-malumot-berildi-13439870.html
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/14/18423356_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_9ed93bc03744bd742c8978966a56067a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хива, “ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси, археологик топилма
жамият, хива, “ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси, археологик топилма
Хивада ноанъанавий кўринишдаги қадимий қудуқ топилди
12:27 21.04.2021 (янгиланди: 12:28 21.04.2021) “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. У тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати
хабар бермоқда.
Қудуққа қўриқхона ҳудудида таъмирлаш ишлари вақтида дуч келинган. Унинг ноанъанавий кўриниши турли хил фаразларга сабаб бўлмоқда.
Чунки бу қудуқ бошқа сув қудуқлари каби пастдан тепага торайиб кетмасдан унинг барча қисмида диаметри бир хил яъни, 2,6 метрни ташкил қилади. Чуқурлиги 5,6 метрга тенг.
Қадимги анъанага кўра, қудуқнинг асоси, яъни пойдевор қисмига Хоразм шароитида кўп учрайдиган дарахт, тут ёки гужумдан ёғоч пойдевор ўрнатилган. Ёғочнинг қалинлиги 16 см атрофида. Қудуқ деворларига 25х25х6 см ўлчамдаги пишган ғишт нозик дид билан терилган. Ғиштлар юзасида ромбсимон белгилар мавжуд.
Қудуқ тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилгани тахмин қилинмоқда.
Ҳозир олимлар мазкур қудуқдан айнан нима мақсадда фойдаланилганлигини илмий жиҳатдан ўрганмоқда.