https://sputniknews.uz/20210421/sirdaryoda-evakuator-ustida-turgan-matiz-tezlikni-oshirganlik-uchun-jarimaga-tortildi-18437688.html
Сирдарёда эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун жаримага тортилди
Сирдарёда эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда махсус эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун радарга тушди. Бу акс этган сурат ижтимоий тармоқларда
2021-04-21T17:10+0500
2021-04-21T17:10+0500
2021-04-21T17:10+0500
ҳодисалар
жарима
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/492/90/4929062_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_d5069c313007e9952a23c28ef1dd2588.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда махсус эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун радарга тушди. Бу акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди.ИИВ матбуот хизмати котиби Шоҳрух Ғиёсов Sputnik нашрига бу воқеа Сирдарё вилоятида рўй берганини маълум қилди ва техник хато эканини таъкидлади.ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, бу ҳолат Гулистон шаҳри Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. “Мерседес-Бенц Спринт” русумли махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланган. Жаримани эвакуатор юк машинаси ҳайдовчиси тўлайди.
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/492/90/4929062_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_d179f044d982aecbe611227d14be2016.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , жарима, сирдарё
ҳодисалар , жарима, сирдарё
Сирдарёда эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун жаримага тортилди
Жарима майдончасига олиб кетилаётган “Матиз” 70 км/соат тезликда ҳаракатланганлик учун радарга тушган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда махсус эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун радарга тушди. Бу акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ИИВ матбуот хизмати котиби Шоҳрух Ғиёсов Sputnik нашрига бу воқеа Сирдарё вилоятида рўй берганини маълум қилди ва техник хато эканини таъкидлади.
“Бу техника ва баъзан шунақа хатоликлар бўлиб туради. Бунда одам иштироки жуда минималдир. Кетаётган вақтда эвакуаторнинг рақами кўринмаган, тизим эса “Матиз” автомобилининг рақами унинг рақами деб қабул қилган. Натижада у жаримага тортилган. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бутун дунёда кузатиладиган ҳолат”, - деди ИИВ вакили.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг
аниқлик киритишича, бу ҳолат Гулистон шаҳри Ўзбекистон кўчасида
содир бўлган. “Мерседес-Бенц Спринт” русумли махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланган. Жаримани эвакуатор юк машинаси ҳайдовчиси тўлайди.